UZ

Сўнгги янгиликлар

21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  0 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  1 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  5 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  9 18:28Венгер "Олтин тўп" учун 3 нафар асосий даъвогар номини айтди  20 17:59"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва МЮ қизиқаётган футболчига нарх белгиланди  2 17:06"Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона" собиқ футболчиси учун курашади  0 16:39Бензема "Реал"га қайтадими?  2 16:15Муҳаммадали Ўринбоевга "U-20 Осиё Кубогининг энг яхши тўпурари" соврини топширилди   5 16:00Педру Морейра "Ал Ҳилол"га қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  15 15:43Ана холос! Суперлига 1-турида клублар асосий футболчиларини майдонга тушира олмаслиги мумкин  19 15:18"Манчестер Юнайтед" Онана ўрнига юлдуз дарвозабонни олиб келмоқчи  8

Нўъмон Ҳасанов: "Бугун фақат сербиялик футболчилар эмас кўпчилик хато қилди" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Бугун фақат сербиялик футболчилар эмас кўпчилик хато қилди"

"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.



- Ўйин бошида назоратни қўлга олгандек бўлдик. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин йигитлар тушкунликка тушиб қолишди, шошилишни бошлашди. Танаффусда тушунтирдик, қўрқмасдан ўйнашлари кераклигин айтдик. Байрамлардан кейин мухлисларни хафа қилганимиз учун жамоа номидан узр сўраймиз. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан.

- Ўринбоев қайдномада ҳам кўринмади...

- Забиҳилло Ўринбоев машғулотда жароҳат олганди, шунга майдонга тушмади.

- Бугунги ўйинда умуман кутилмаган натижа бўлди. "Сўғдиёна"га ҳеч қачон Наманганда ютқазмагандик. Ўз-ўзидан савол келиб чиқади Азим Аҳмедов жамоанинг ўйинини жиловлаб туради, лекин уни ҳимояда ўйнатдингиз. Ўзи ҳам доим ярим ҳимояда ўйнаш кўпроқ ёқади деб айтиб келади.

- Ўртада Тасич, Голбан ва Азим Аҳмедов бор. Аҳмедовнинг ҳимоядаги ўйинлари кучлироқ кўрингани учун уни ҳимояга қўймоқдаман.




- Қувондиқ Рўзиевни алмаштирганингизда норозилигини кўрсатиб чиқиб кетди. Уни нимага асосланиб алмаштирдингиз?

- Қувондиқ очиқ турган ўйинчига тўпни оширмай, тўпни ўзида узоқ сақлаб қолгани учун уни алмаштиришга мажбур бўлдим. Агар тўпни тезроқ оширганида бошқача бўлармиди.

- Легионерлар борасида кўплаб баҳс-мунозаралар бўлди. Қандай тамойилларга асосланиб жамоага таклиф этилган?

- Бугун ўйини чиқмагандир. Лекин сербиялик легионерларимиз ҳали ўз ўйинини кўрсатади. Бугун кўпчилик қатори уларнинг ҳам ўйини қовушмади. Ҳошимов ва Голбан ҳам кўп хатога йўл қўйишди. Йўқ жойда кўп тўп йўқотдик. Хавфли вазиятлар яратдик, уларни голга айлантиролмаганимиздан кейин гол ўтказиб юбордик. Шундан кейин йигитлар шошилишди.

- Бугун ғалабага нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Авваламбор, вазиятлардан унумли фойдаланмадик. Биринчи голни биз урганимизда ўйин бошқача кечарди. Ўйиннинг дастлабки қисмида бир нечта вазиятлар яратгандик. Улардан фойдалана олмаганимиз панд берди. Гол ўтказишимиздан олдин Мирзоҳид Ғофуровдан ажойиб имконият бўлганди. Шу нарсалар "Навбаҳор" ўйини қовушмаганига сабаб бўлди.




- Жамоада план Б ёки тактик эгилувчанлик қай даражада?

- Бизда доим уч нафар ҳужумчи ўйнайди, Шоҳруҳ тушди, Ислом тушди. Лекин уринишларимиз фойда бермади. Иккинчи голни ўтказганимизда бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин эди. Таваккал қилолмасдик. Кўрдингиз, Голбан ҳам ўйин охирида олдинга ўтди.

- Эҳсони Паншанбе қай даражада легионер даражасига жавоб беради? Менимча Қувондиқдан кўра Эҳсони кўпроқ тўпни ўзида ушлаб турди.

- Паншанбенинг ўйини менга ёқади. Майдонни яхши кўради, ёмон ўйнамади, шунинг учун уни яхши легионер деб ҳисоблайман. У жамоа ўйинини бузмайдиган футболчи.

Рейтинг: -50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика