UZ

Сўнгги янгиликлар

20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  0 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  0 19:37Садриддин Абдуллаев: "Локомотив" — янги жамоа. Ичимдаги "футболчи" ҳиссини енгиб ўта олдим"  1 19:11Сэр Жим Рэтклифф ўз баёноти юзасидан изоҳ берди  0 18:49"Пахтакор" Украина жамоасига мағлуб бўлди  20 18:28Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда  7 18:02САфарда ОКМК ўйинида. Нодир Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов "Ротор" билан баҳсдан кейин нимлар дейишди?   1 18:00Деку: "Мен "Барселона"га Лапортанинг қайта қуриш ҳақидаги лойиҳасига ишониб келганман"  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  1 17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  0 16:44Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди  4 16:17Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди  1 15:55САфарда "Локомотив" меҳмони. Темурхўжа Абдухолиқов ва Садриддин Абдуллаевдан интервью  0 15:54Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  102 15:38Томас Тухель Англия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди  1

Нодирхўжа Юлдашевни табриклаймиз! Янгиликлар

Нодирхўжа Юлдашевни табриклаймиз!

Бугун ҳаммамизнинг севимли сайтимиз "championat.asia" (CA) раҳбари Нодирхўжа Юлдашевнинг туғилган куни. Нодирхўжа бугун 28 ёшни қарши олди.
Шу муносабат билан уни таваллуд айёми билан сайтимиз ходимлари ва ижодкорлари номидан табриклаймиз. Унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаймиз.

Нодирхўжа Юлдашев ижод қилишдан сира тинмайди. Доим изланишда. Сайт учун доим нимадир янгилик олиб киришга ҳаракат қилади. Ҳам ўзи ишлайди, ҳам сайтдаги бошқа ходимларни шунга ундайди. Нодирхўжа фақат ижод билан тўхтаб қолган эмас. Яъни, у фақат ўйинларга бориб, шуларни ёритиш билан чекланиб қолмайди. Имкон топди дегунча савобли, хайрли ишларни ҳам амалга ошириб туради. Уни бемалол ўзбек футболининг фидойиси дея оламан.

Лекин кези келганда бир гапни айтиб кетмасам бўлмайди. Биласиз, йил бошидан бери ўзбек футболини ҳалол йўлга қўйиб олиш борасида кўп гаплар бўляпти. Бунинг учун Нодирхўжа ҳам сайт орқали бўлса-да, ўз чиқишлари билан тинмай жон койитмоқда. "Ҳалол футбол сари" туркумидан ўрин олган мақолалар шулар жумласидан. Лекини шуки, назаримда журналистлардан унинг бир ўзи ҳалол футбол учун елиб-югураётгандек. Чунки бошқа сайтлар ва газеталарнинг бу ҳақда нимадир ёзганини кўрмадим. Айниқса, газеталар юртимизда баҳор фасли бўлишига қарамай, ҳамон қишки уйқуда. Бошқа сайтлар бошида бир ёзишди: олий лига ўйинлари тоза ўтсин дея, аммо шу билан яна жим бўлиб кетишди. Келишилган ўйинларни йўқотиш учун бир марта ёзган билан иш битмайди, керак бўлса йил давомида тинмай ёзавериш керак. Керак бўлса, ёзилган мақолалар тўғри ЎФФ раҳбари Мираброр Усмоновнинг қўлига етиб бориши лозим.

Маъзур тутасиз, туғилган кунга табрик ёзаман деб бошқа мавзуларга ўтлаб кетдим. Аммо бу гапларни ҳозир айтмасам бўлмасди. Чунки менга четдан қараб гўёки Нодирхўжанинг бир ўзи ёлғизланиб қолгандек туюляпти. Уни қўллаб-қувватлаётган (айнан матбуотдаги чиқишлар орқали) бошқа журналистларни кўраётганим йўқ. Балки журналистлар уюшмаси ёки кенгашини ташкил қилиб, ҳамма биргаликда курашгани маъқулдир. Майли, мавзудан чалғимайлик. Хуллас, Нодир, таваллуд айёминг муборак бўлсин. Узоқ умр кўриш насиб қилсин. Доимо соғ-омон бўлгин. Қизларинг, оиланг ва ота-онанг бахтига соғ бўл. Нимаики тилакларинг бўлса, ҳаммаси рўёбга чиқсин. Яна бир бор сайт ижодкорлари ва ўз мухлисларинг номидан туғилган кунинг табриклайман. Омад доимо ёр бўлсин!

Х.Холиқов.
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика