UZ

Сўнгги янгиликлар

16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  1 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  14 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  2 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   8 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  62 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2 10:47Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз"  2

Нодирхўжа Юлдашев: "Кенгурулар" устингиздан "сакраб" кетишларига йўл қўйманг" Янгиликлар

Нодирхўжа Юлдашев: "Кенгурулар" устингиздан "сакраб" кетишларига йўл қўйманг"

25 январь куни Ўзбекистон U-23 ва Австралия U-23 ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

Кеча кўпчилик Бобурни танқид қилди. Ўзимни ҳам жаҳлим чиқди биринчи вазиятдаги нўноқ ҳаракатига. Лекин ўйин тугаганидан кейин билдим-ки, бола "температура" билан тўп тепган. Исииғи билан нам ҳавода югурган. Бу жуда қийин.

Яқинда бир фикр айтгандим. 11 нафар бола билан мусобақага тайёрланган мураббий, бирон футболчи жароҳат олиб қолса нима қиларди? Нима қилишини кўрдик. Демак, ўша футболчини тушираверар экан, жароҳати бўладими йўқми.

Индинга насиб ютамиз! Ўйин яхши (футболчиларни ўзини ўйини). Фақат шу учрашувга бутун борингиз, ташвишингизни унутиб, тарих учун 90 дақиқага бор кучингизни жамласангиз бўлгани!

Жасур, кеча йиғлаб юбординг. Австралия билан ўйинда ҳам йиғла, фақат қувонч кўз ёшлари бўлсин, у! Бунинг учун илтимос, ўзинг учун эмас, жамоа учун ўйнаб бер. Бу сенинг қўлингдан келади. Қанча чиғириқдан ўтдинг.

Ойбек, бу натижа эмас. 3та ўйиндаги қаҳрамонлигинг бир пул бўлади, агар Австралияни юта олмасак. Юта оламиз, буни жамоа аъзолари билан амаллай оласан. Азиз, ҳали сени кўрмадик! Қани чемпионатдаги Ғаниев? Бир ўйин орқали ўзингни шундай кўрсатгин, бутун халк кўрсин. Ота-онанг гердайиб юрсин, бу менинг ўғлим деб. "Бузвор" эртага Австралия дарвозасини!

Ислом ва Хожиакбар! Сизларга кўп гапириб ўтириш шарт эмас. Шунчаки эртага "кенгурулар" устингиздан сакраб кетишларига йўл қўйманг, бўлди!

Бу авваллари Англияда порлаган Австралия ўйинчилари эмас. Сиздан ҳеч қандай фарқи йўқ, ишонинг!

Майдонга тушамиз, ғалаба қозонамиз, юртга қайтамиз!


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +106   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика