UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  0 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  1 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1 07:33Эрон ОАВси Сергеевни "Сепахон"даги ойлигини маълум қилишди  11 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  5 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  5 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  19 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  28 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1

No Vardy – no party! Янгиликлар

No Vardy – no party!

Кеча Англия терма жамоаси ЕВРО-2016даги дастлабки иродали ғалабани қўлга киритди.

Европа чемпионатининг дастлабки туридаги ҳеч бир ўйинда иродали ғалаба кузатилмаганди. Яъни қайси жамоа биринчи бўлиб ҳисобни очса якунда ғалаба қозонди ёки камида дуранг ўйнади.

Рой Хожсон бошчилигидаги Англия ушбу анъанага кеча барҳам берди. Буюк Британия дербиси мақоми остида ўтган Уэльсга қарши баҳс инглизларнинг ташаббуси билан бошланди. 7-дақиқада Адам Лаллананинг ажойиб пасидан сўнг Стерлинг 5 метр масофадан дарвозани ишғол қила олмади. Инглизлар биринчи бўлимнинг ўзида 6та бурчак тўпи ва 3та жарима тўпига эга бўлишди. Бироқ стандарт вазиятлардан кўп гол уриш билан ном қозонган "уч шерлар" ҳа деганда рақиб дарвозасига йўл топа олмади. Футболдаги ўша машҳур мақол 42-дақиқада ўз исботини топди. Чамаси 30 метрлардан Жо Харт дарвозаси томона жарима тўпи белгиланди. Биринчи бўлимда рақиб деярли ҳужум қилмагани учун Харт "уйқусираб" юрганди. Гарет Бэйл худди биринчи турда бўлгани каби жарима тўпидан ажойиб гол уришга эришди - 0:1. Шу тариқа Уэльс 1984 йилдан буён илк бор Англия дарвозасига гол урди!



Воқеаларнинг бундай ривожланиши Англияга умуман тўғри келмасди. Уэльс эса агар мана шу ғалабали ҳисобни сақлаб қолса Франциядан сўнг чорак финалга чиққан иккинчи жамоа бўларди.

Танаффусда Рой Хожсон Кейн ва Стерлинг ўрнига Жейми Варди ва Даниэль Старрижни туширишга қарор қилди. Олдинга ўтиб айтиш керакки бу ўзгаришлар ўзини тўлалигича оқлади.

"Лестер" сафида Англия чемпиони бўлган Жейми Варди 29 ёшлида Европа чемпионатида дебют қилди. Айтиш керакки дебют жуда омадли чиқди. 56-дақиқада Старрижнинг жарима майдонига узатган тўпи уэльсликлар сардори Эшли Уильямснинг бошидан Вардига келиб тушди. Ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда эди, бироқ тўп рақибдан келгани учун германиялик ҳакамлар "оффсайд" қайд этмай тўппа тўғри қилишди. Варди яқин масофадан дарвозани ишғол қилишда қийналмади - 1:1. No Vardy, no party! (Ўзбекчасига Варди йўқ, байрам ҳам йўқ деб таржима қилинувчи ушбу ибора "Лестер" мухлислари орасида оммалашиб кетган эди. Евро-2016 биринчи турида Россия билан ўйинда майдонга тушмаганидан сўнг терма жамоа мухлислари ҳам бу иборага кўп мурожаат қилишганди.



Ўйиннинг кулминацияси 90+2-дақиқадасига тўғри келди. Делли Алли учрашувдаги сўнгги ҳужумлардан бирида рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва чапроқда турган Старрижга тўпни ошириб юборди. Захирадан майдонга тушган "Ливерпуль" ҳужумчиси дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олиб Англия қаҳрамонига айланди - 2:1.

Шу куни Дэвид Бекхэм ватандошлари худди Россия билан бўлгани кбаи ғалабага ҳақли ўйин кўрсатишганди. Буни оддийгина статистика ҳам айтиб турибди. Зарбалар 21:7, аниқ зарбалар 4:2, ноаниқ зарбалар 9:3, блолкланган зарбалар 8:2.



Россия билан баҳсда сўнгги дақиқалар Англияга хиёнат қилган бўлса, Уэльс билан ўйинда сўнгги дақиқалар инглизлар учун омадли келди. Ушбу иродали ғалабадан сўнг Рой Хожсон жамоаси 4 очко билан "B" гуруҳида биринчи ўринга чиқиб олди. Охирги турни Англия Марек Гамшик ва шерикларига қарши ўтказади. Бу ўйинни кўришни тавсия қиламиз, айниқса сўнгги дақиқаларни...


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика