UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  0 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  1 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  3 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  2 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  4 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  19 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  1 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  8 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  6 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1

Нилмар: “Бунёдкор” – жисмонан кучли тайёргарликка эга Янгиликлар

Нилмар: “Бунёдкор” – жисмонан кучли тайёргарликка эга

"Ал-Жаиш” футболчилари аэропорт худудини тарк этишиб, автобусга жойлашишди ва маълум вақт ўз юкларини кутиб ўтиришди.
Фурсатдан фойдаланиб, қатарликларнинг бразилиялик легионери Нилмар билан қисқача суҳбатлашдик.

- “Бунёдкор” жамоаси ҳақида нималар биласиз?
- Жамоанинг Осиё Чемпионлар лигасидаги “Ал-Фатҳ”га қарши ўтказган учрашувини томоша қилдим. “Бунёдкор” жисмонан кучли тайёргарликка эга. Шунингдек, футболчилар бир-бирларини яхши тушунишади ва керак пайтда жойларини алмаштириб ҳаракат қилишади. Ўйлайманки, “Бунёдкор” билан баҳсдан олдин мураббийимиз рақибнинг ожиз томонлари ҳақида бизга маълумот беради.

- Уч-тўрт йил илгари “Бунёдкор” сафида бир неча бразилиялик машҳур юлдузлар фаолият олиб боргани ҳақида хабардормисиз?
- Албатта, Ривалдонинг “Бунёдкор” сафига ўтгани ҳақида эшитиб, жамоа ҳақида маълумот йиғганман.

- Тошкент сафари олдидан Ривалдо, Сколари ёки юртимизда ўйнаб кетган бошқа бразилияликлар билан “Бунёдкор” ҳақида гаплашдингизми?
- Терма жамоага чақирилган пайтларимда, баъзи-баъзида “Бунёдкор” ҳақида суҳбатлашиб турардик. Шунингдек, Сколари ва Ривалдонинг интервьюлардаги “Бунёдкор” ҳақида айтган гапларини ҳам ўқиганман. Аммо Тошкентга келишдан олдин улар билан алоҳида гаплашганим йўқ.

- “Бунёдкор”да тўп тепган Эдсон Рамос ва Жоао Виктор кейинги фаолиятини Испаниянинг “Мальорка” клубида давом эттиришди. Сиз уларга қарши Ла-Лигада ўйнаган бўлишингиз керак.
- Ҳа, бу икки футболчини эслайман.

- Нима деб ўйлайсиз, “В” гуруҳидан кейинги босқичга қайси икки жамоа йўлланма олади?
- Ҳозирдан бир нарса дейиш қийин. Чунки гуруҳимизда кучли жамоалар бор. 1/8 финалга йўлланма оладиган бахтли икки клубнинг бири “Ал-Жаиш” бўлишини истардим.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика