UZ

Сўнгги янгиликлар

15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  1 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  107 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  0 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  5 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  17 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  1 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  1 09:22ФИФА хавотирда  14

Николас Сармиенто: "Бўлажак рақиб — Қозоғистонни табриклайман" Янгиликлар

Николас Сармиенто: "Бўлажак рақиб — Қозоғистонни табриклайман"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасида Хорватияга қарши ўйиндан сўнг (2:0) Аргентина терма жамоаси дарвозабони Николас Сармиенто сайтимизга интервью берди.

"Хорватияга қарши жуда қийин ўйин ўтказдик. Рақиб билан муросасиз ва курашларга бой тўқнашув бўлишини билардик. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Эндиликда йўлимизда давом этамиз ва кейинги ўйин ҳақида бош қотирамиз.

Чорак финалдаги рақиб — Қозоғистонни табрикламоқчиман, улар Португалияга қарши жуда қийин ўйинда мардонавор ғалабага эришди. Натижанинг ўзи бу жамоанинг қандай кучга эга эканлигини айтиб турибди. Шу боис, бўлажак учрашув ҳақида жиддий бош қотиришимиз керак.

Ҳали чемпионлик ҳақида ўйлашга эрта, ҳозир илк навбатда Қозоғистонни мағлуб этиш ҳақида ўйлашимиз керак", деди Сармиенто.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина чорак финалда Қозоғистонга қарши баҳс олиб боради.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика