UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Жар" стадионида Францияга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда   0 22:10"Нюкасль" Гендузини сотиб олмоқчи. "Лацио" футболчи учун бир неча ўн миллион евро хоҳламоқда  0 21:45Саудия Арабистони чемпионатида мавсумнинг энг яхшилари аниқланди  1 21:23Санчо "Манчестер Юнайтед"га қайтмаслигини маълум қилди  0 21:05Про лига. "Локомотив" ва "ФарДУ" Олмалиқда дуранг қайд этишди  3 20:35"Реал Мадрид" яқин соатларда яна бир трансферни ҳал қилади  2 20:14Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Франция билан ўйинга тайёргарлик жараёнидан ГАЛЕРЕЯ   1 19:45Буффон Италия терма жамоасини танқид қилди: "Биз ўзлигимизни йўқотдик"  6 19:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш ўйинларини бошқаради  3 18:59Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси иккинчи даврани "Андижон"да бошлаши мумкин  8 18:34"Оил Стар" бош мураббийи: "Умид қиламанки, ўтган йилги финал учун реванш оламиз"  1 17:59Мудрик "Челси"нинг Конференциялар Лигасидаги ғалабаси учун медаль олди  0 17:34Болт: "Шундай клуб тарихининг бир бўлаги бўлганим, унинг ютуқларида ҳиссам борлигидан фахрланаман"  5 17:10Роналдуни Бразилия жамоасига жалб этиш мақсадида унга АПЛ клубидан улуш таклиф этилди  0 16:52ОКМК тажрибали ҳимоячиси жамоадан кетди  17

Никола Лазаревич: "Ўйин бошида юзага келган вазиятлардан фойдалана олмаслик - жамоамизнинг оғриқли нуқтаси" Янгиликлар

Никола Лазаревич: "Ўйин бошида юзага келган вазиятлардан фойдалана олмаслик - жамоамизнинг оғриқли нуқтаси"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Пахтакор" (0:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Никола Лазаревич фикрларини билдириб ўтди.




- Ўйин ҳақида фикрларингиз

- Биринчи навбатда "Пахтакор" ва Славче Войнескини табрикламоқчиман. Улар ғалабага лойиқ эдилар. Биз бундай ўйинни кутмагандик. Ўйин бошида йигитларим ҳаракат қилишди. Бизда вазиятлар ҳам бўлди. Аммо бу жамоамизнинг асосий камчилиги бўлиб қолмоқда. Ўйин бошида юзага келган вазиятлардан фойдалана олмаслик - жамоамизнинг оғриқли нуқтаси. Кейин эса ўзимиз гол ўтказиб юборяпмиз. Биринчи бўлимнинг бошларида темп юқори бўлди. Кейин эса темп бироз тушди. Иккинчи бўлимнинг охирларида эса жисмоний ҳолатимиз сабаб бирор нарса қила олмадик. "Пахтакор" футболчиларининг жисмоний ҳолатларини ҳам эътироф этиш жоиз. Олдинга интилишда давом этамиз. Кейинги ўйинга тайёрланишни бошлаш керак. 

- Иккита ўзгаришни амалга оширганингиздан ва жамоа гол ўтазиб юборди...

- Албатта, Станиславлевични ўзгартириш аввалдан режалаштирилганди. Зотеевда чарчоқ аломатлари сезилиб қолди ва шу сабаб уни алмаштирдик. Афсуски, гол ўтказиб юбордик. Гол жуда чиройли бўлди. Аммо бунга ўзимиз йўл қўйиб бердик.

- "Қизулқум" 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраб турганида ҳам 5 та ҳимоячи билан ҳаракат қилди. Шу паллада тактикани ўзгартириб, ҳужумга эътибор қаратиш ҳам мумкин эди...

- Биз тактикани кечроқ ўзгартирдик. Сабаби, биз голгача икки ўйинчини ўзгартириб бўлгандик. Улар ўзларини захирага олишни сўрашди. Жамоага янги кучлар қўшилгандан сўнг тактикани ўзгартириш ҳақида ўйладик.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика