UZ

Сўнгги янгиликлар

20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  23 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  54 19:35"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Де Брюйне асосий таркибда, Холанд эса захирада  0 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  4 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  10 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  37 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  15 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1

Никола Лазаревич: "Бугун ўз вазиятларимиздан унумли фойдаландик" Янгиликлар

Никола Лазаревич: "Бугун ўз вазиятларимиздан унумли фойдаландик"

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Динамо" (4:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Никола Лазаревич матбуот анжуманида берилган саволларга жавоб қайтарди.

- Мураббийнинг ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

- Биринчи навбатда "Динамо" жамоасига раҳмат демоқчиман. Ўйинга тайёргарлик пайти "Динамо"нинг "Сўғдиёна"га қарши ўйинини қайта томоша қилдик. Биз рақибни яхши анализ қилдик. Бугун ўз вазиятларимиздан унумли фойдаландик. Ўйлашимча, биз янада қўпроқ вазиятлардан фойдаланишимиз мумкин эди. Ўйинчиларим ўйин охирига қадар тартиб намойиш қилишди. 

- "Локомотив"га қарши ўйинда жамоа 5-3-2 схемасида ҳаракат қилди. Умуман бу тактикада жамоа унчалик ҳам яхши ўйнолмаётганди. Сўнгги ўйинларда эса "Қизилқум" 4-3-3 схемасида ҳаракат қилаяпти ва натижа яхши томонга ўзгаряпти. Бу ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ҳа, биз рақибларга қарши жуда жиддий тайёрлангандик. Биз ҳозирда 4-3-3 схемада ўйнай оламиз. Сабаби, таркибимизга бир неча янги ўйинчилар қўшилди. Бошида эса биз 5-3-2 схемасида ўйнаётгандик. Биз бошқа тактикаларда ҳам ўйнай олишимизни синаб кўрмоқчимиз. Бир нарсани таъкидлаш лозимки, ўйнайдиган тактик схемамиз албатта рақибдан келиб чиқиб танланади. Бугун "Динамо"га қарши барчаси ўхшади. "Локомотив"га қарши эса схемамиз бошқача бўлганди. Яна қайтараман, барчаси бўлажак рақибга қараб танланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика