UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  2 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  2 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  11 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  196 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  5 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Никимбаев: "Ўзбекистон терма жамоаси рақиблари Ғарбий Осиё чемпионатида иштирок этишади" Янгиликлар

Никимбаев: "Ўзбекистон терма жамоаси рақиблари Ғарбий Осиё чемпионатида иштирок этишади"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида Ғарбий Осиё чемпионати ҳақида пост қолдирди.

"Сешанба куни Ироқда тўққизинчи Ғарбий Осиё чемпионати старт олади. Ушбу турнир шуниси билан қизиқки, унда Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш босқичидаги уч рақиби - Саудия Арабистони, Яман ва Фаластин иштирок этади.

Саралаш мусобақаси бошланишига бир ойдан кўпроқ вақт олганини ҳисобга олсак, Ғарбий Осиё чемпионати бўлажак рақибларнинг кучига баҳо бериш учун яхши имконият.

Тўғри, Саудия Арабистони терма жамоаси Ироққа энг кучли таркибини юбормайди. Чунки августнинг дастлабки икки ҳафтасида Чемпионлар лигаси 1/8 финал ўйинлари бўлиб ўтади ва унда Саудиянинг 4та клуби иштирок этади. Фаластин ҳам оптимал таркибда келмайди, чунки Европа, Африка, Жанубий ва Шимолий Америкадаги клубларда ўйнаётган легионерлар кела олишмайди.

Шунга қарамай бу турнир натижаларни кузатишга арзийди.

Айтганча, биринчи Ғарбий Осиё чемпионатида меҳмон сифатида таклиф этилган Қирғизистон ва Қозоғистон терма жамоалари иштирок этишган. Турнирда зафар қучиш бўйича рекорд расман Ғарбий Осиёга кирмайдиган Эронга тегишли. Эронликлар 8та турнирнинг 7тасида иштирок этишган. Аммо 2014 йил Марказий Осиё Футбол ассоциацияси яратилгандан бошлаб  Эрон Ғарбий Осиё чемпионатида иштирок этмаяпти.

Кўрфаз футбол федерациясига кирувчи мамлакатлардан фарқли ўлароқ БАА терма жамоаси ҳеч қачон бу чемпионатда иштирок этмаган. Бу сафар ҳам БАА бўлмайди, бундан ташқари Уммон ва Қатар мусобақада қатнашмайди. Сўнгги икки терма жамоа ноябрь-декабрь ойларида Қатарда бўладиган Кўрфаз мамлакатлари чемпионатида иштирок этишади. Қувайт, Ироқ ва Яман терма жамоалари иккала турнирда қатнашади" - деб ёзади Никимбаев.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика