UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54"МЮ" Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  3 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  1 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  27 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  8 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  2

Никимбаев: "Биринчи лига формати фирибгарлар учун қулай шароитни яратиб берди" Янгиликлар

Никимбаев: "Биринчи лига формати фирибгарлар учун қулай шароитни яратиб берди"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида ЎФА раҳбарияти ҳамда ОФКнинг келишилган ўйинларга қарши курашиш бўлими ўртасидаги учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Кун янгилиги - Равшан Эрматов ОФКнинг тоза ўйин (менга кўпроқ integrity сўзининг шу таржимаси ёқади) бўлими ва Спортрадар компанияси билан учрашуви бўлди.

Уч кун олдин ким Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти бўлганини ҳисобга олсак, бу яхши янгилик.

ЎФА матбуот хизмати бу учрашувдан мақсад - келишилган ўйинлар ва тотализаторга қарши кураш дея таъкидлаб ўтган. Аммо тотализаторга қарши курашиш ЎФАнинг мажбуриятларига кирмайди. Биринчидан, тотализатор бу ҳеч бир футбол ташкилоти бошқармайдиган бизнес ҳисобланади. Иккинчидан, тотализатор расман Ўзбекистонда тақиқланган, шу сабабли у билан курашишнинг ҳожати йўқ. Энг асосийси: тотализатор келишилган ўйинларни ташкил қилмайди. Барча расмий букмекерлик идоралари келишилган ўйинлардан азият чекишади. Шу сабабли улар ҳам келишилган баҳсларга қарши. Тотализаторни тақиқлаб келишилган ўйинларга қарши курашиш худди пичоқ ишлаб чиқаришни тўхтатиб, пичоқ билан қотилликларга қарши кураришдек гап. Анжомлар билан эмас, ёвузликнинг ўзи билан курашиш лозим.

Асосий мавзуга қайтамиз. Эрматов ОФКдаги биринчи ташрифида Ўзбекистон чемпионатида келишилган ўйинлар мавзусини муҳокама қилиши диққатга сазовор факт. Ундан олдингилар бундай учрашувлардан қочган дея олмайман. Аҳмаджонов (Умид) даври ҳақида гапирмайман, аммо 2015 ва 2016 йилларда Спортрадар вакиллари ўша пайтдаги ЎФФ ходимлари билан бир неча марта мулоқот қилиб, Ўзбекистон чемпионатига оид кузатулари билан бўлишишган. Кузатувлар эса қувонарли бўлмаган. Экспертларнинг фикрича, 2014 йилнинг ўзида Олий лигада букмекерлик контораларига аномал тикишлар амалга оширилган 15та учрашув ўтказилган. Спортрадар ЎФФга ҳамкорликни таклиф қилган, аммо музокаралар давом этмади.

Кейин Спортрадар ОФК (олдинроқ УЕФА ва ФИФА билан битим тузилган) билан шартнома имзолади ва ЎФФ нафақат олий, балки биринчи лигадаги шубҳали ўйинлар ҳақида маълумот олиб турган. Аммо шунда ҳам жиддий суриштирув ишлари ўтказилмаган.

ЎФА янги раҳбарияти келиши билан улар келишилган ўйинларга қарши курашни фақат сўзлар билан эмас, балки амалда кўрсатилишига умид бор. 2014 йилдан сўнг "шубҳали ўйинлар" сони кўпайгани аниқ. Мавсум бошланишидан бир кун олдин яратилган клубларни чемпионатга қўйган биринчи лига формати тотализатор фирибгарлари учун қулай шароитни таъминлаб берди. Авваллари клублар биринчи лигада ўйнашга муносиблигини исботлаш учун вилоятнинг кўплаб чемпионатларида ғалаба қозониши керак эди. Ҳозир хоҳишнинг ўзи етарли. Натижада иккита шундай клуб йўқ бўлиб кетди, улардан бири "ставкалар"га оид можарога аралашиб қолган. Шунга ўхшаш қанча клублар ўз "ўйинлари"ни давом эттиради?

Бир ой олдин ёзганимни қайтараман: Икки йил олдин футбол хўжалигимиз таъмирга муҳтожлик сезган бўлса, бугун уни бошидан қуриш керак" - деб ёзди Алишер Никимбаев.

Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика