Нидерландия ва Аргентина ўртасидаги баҳсда майдонга югуриб тушган барзанги мухлис кимлиги маълум. У 2019 йил ЕЧЛ финалида Кинси Воланскига ҳамроҳлик қилган
10 дек 2022 09:45
Янгиликлар
Нидерландия ва Аргентина ўртасидаги баҳсда майдонга югуриб тушган барзанги мухлис кимлиги маълум. У 2019 йил ЕЧЛ финалида Кинси Воланскига ҳамроҳлик қилган
Мухлиснинг баданида “Vitaly the GOAT” сўзларини ёздириб олганди. Уни тўхтатиш осон бўлмади ва беш стюард тартиб бузарни қийинчилик билан ушлашга эришди.
У Мурманскда туғилган Виталий Здоровецкий эканлиги ва илгари ҳам шу каби вазиятларда иштирок этгани аниқланди. Виталия 2014 йилги ЖЧ финали доирасида Аргентина ва Германия ўртасидаги учрашувда ҳам майдонга югуриб тушганди. Бундан ташқари, 2019 йил собиқ севгилиси Кинси Воланскининг ЕЧЛ финалида майдонга тушиши учун кўмаклашганди.
Здоровецкий Россиянинг Мурманск шаҳрида туғилган бўлиб, кейинчалик Одессага кўчиб келган ва ҳозирда АҚШда истиқомат қилади. У YouTube платформасида 10 млн обуначига эга ”VitalyzdTv” канали асосичиси ҳисобланади ва пранк йўналишидаги видеороликларни саҳифасига жойлаб боради.
Фикрлар