UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  2 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  5 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  4 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  2 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  24 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3

Неймар қаторасига учинчи бор "Samba Gold"ни қўлга киритди Янгиликлар

Неймар қаторасига учинчи бор "Samba Gold"ни қўлга киритди

Бразилиялик футболчи Неймар "Samba Gold" билан тақдирланди.

Неймар да Силва Сантос Жуниор "Самба тўпи" номи билан ҳам маълум бўлган ушбу совринни сўнгги тўққиз йилда олтинчи бор ўзиники қилди.

2008 йилда таъсис этилган мазкур соврин журналистлар, футболчилар ва "Sambafoot"нинг онлайн муштарийлари томонидан овоз бериш йўли билан Европадаги йилнинг энг яхши бразилиялик футболчисини аниқлайди. Мукофотга асос солинган йили Кака биринчи бўлиб "Samba" мукофотини қўлга киритган.

Якшанба куни 31 ёшга тўлган Неймар ушбу совринга 2014, 2015, 2017, 2020 ва 2021 йилларда ҳам муносиб деб топилган.

Неймар ўтган мавсум клуби ПСЖ учун ажойиб ўйин кўрсатди, шунингдек, унинг терма жамоадаги ҳаракатлари ҳам бошқалардан ажралиб турди. Футболчи 2022 йилда Париж клуби учун 18 та ўйинда майдонга тушди ва 12 та гол уриб, 10 та голли узатмани амалга оширди. ПСЖ айни пайтда мамлакат чемпионатида 10-титул сари одимламоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика