UZ

Сўнгги янгиликлар

Неймар "Барселона"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юбориши мумкин Янгиликлар

Неймар "Барселона"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юбориши мумкин

ПСЖ етакчиларидан бири Неймар ЧЛ 1/8 финал жавоб ўйини доирасидаги "Барселона"га қарши баҳсда ўйнамаслиги мумкин.

Бразилиялик футболчи ўтган ҳафтадан машғулотларга қайтди, аммо Париж клуби мураббийлар штаби бўлажак ўйинда Неймарнинг соғлиги билан таваккал қилмоқчи эмаслар. Шу сабаб унинг бу ўйинда майдонга тушиш эҳтимоли кам.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ илк ўйинда "Камп Ноу"да 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Жавоб ўйини 10 март куни Парижда бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 01:00да старт олади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика