Неста "Фрозиноне" бошқарувидан истеъфога чиқарилди
22 мар 2021 19:46
Янгиликлар
Неста "Фрозиноне" бошқарувидан истеъфога чиқарилди
"Фрозиноне" жамоасини бошқариб келаётган Алессандро Неста 22 март куни мураббийликдан истеъфога чиқарилди, дея хабар бермоқда итальян клуби расмий сайти.
Боиси "Фрозиноне" жамоаси Неста қўл остида муваффақиятсиз натижалар қайд этаётганди. Мазкур клуб сўнгги 18 учрашувнинг фақат 2 тасини ғалаба билан якунлади ва Б Серия турнир жадвалида 12-поғонани банд қилиб турибди.
"Милан" ва Италия терма жамоасидаги ўйинлари билан мухлисларга танилган Неста "Фрозиноне"ни 2019 йилнинг июнидан бери бошқариб келаётган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар