UZ

Сўнгги янгиликлар

11:00Шомуродовнинг триумфи: А Серияда 26-тур якунлари  0 10:53«Рома»ни янги мавсумда бошқаришга асосий даъвогар маълум  2 10:22"Манчестер Сити" ҳимоячиси расман қанча муддатга сафдан чиққани маълум қилинди  2 09:56Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирини олди  2 08:53ЦСКА аргентиналик футболчини сотиб олишга яқин  1 08:22Артём Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди  3 07:47Раньери энди Шомуродов асосий ҳужумчими деган саволга жавоб берди  7 07:23Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Тоттенхэм»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  8 04:01Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  26 03:50Яқиндагина ЕЧЛни тарк этган "Ювентус" энди Италия кубоги билан ҳам хайрлашди  6 03:25Испания кубоги. "Реал Мадрид" ярим финалнинг илк баҳсида "Реал Сосьедад"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди   18 03:20АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни мағлуб этди ва жадвалдаги етакчилигини янада мустаҳкамлади  13 02:50АПЛ. "Арсенал" яна очко йўқотди, "Манчестер Юнайтед" иродали ғалаба қайд этди  19 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди  57 00:17Винисиус илк марта "Реал"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушади  2

Неъматулло Қуттибоев: “Бугун “Орол” энг яхши ўйинини кўрсатди” Янгиликлар

Неъматулло Қуттибоев: “Бугун “Орол” энг яхши ўйинини кўрсатди”

Бугун биринчи лиганинг 11-тур ўйинлари бошланди. Мусобақада молиявий муаммолар туфайли аранг қатнашиб келаётган Нукуснинг “Орол” жамоаси ниҳоят бугун чемпионатдаги дастлабки ғалабасини нишонлади.
Неъматулло Қуттибоев бошқарувидаги жамоа “НБУ-Осиё”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, шу тариқа ўз ҳисобига уч очко ёзиб қўйишга эришди.

- Бугун йигитлар яхши ўйнади – дея гап бошлади “Орол” жамоаси бош мураббийи Қуттибоев. - Тўғри, “НБУ-Осиё” ҳам яхши жамоа. Уларда гол уриш учун бир қанча имкониятлар бўлди. Аммо биз бунга йўл қўймадик. Иккинчи бўлимда шогирдларим ҳужумкорликни ошириб, рақиб дарвозасини икки бор аниқ нишонга олишга эришди. Бу бизнинг мавсумдаги биринчи муваффақиятимиз эканлиги учун, бундан жуда ҳурсандмиз. Ўйиндан олдин, шогирдларимни яхши руҳлантириб, баҳсга муносиб равишда тайёрлагандик.

- Таркибимиз асосан маҳаллий ёшлардан ташкил топган. Бугунги ўйинда гол урган ўйинчиларимиз 1994-1995 йилларда таваллуд топган йигитлардир. Албатта келажакда улардан яхши футболчи етишиб чиқади деб ўйлайман. Бунинг учун ёшлар ўз устида ишлашни бир зум ҳам тўхтатиб қўйишлари керак эмас. Бугунги ўйин мухлисларга ҳам ёқди. Чунки “Орол” энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди дейиш мумкин.

- Молиявий масала хусусида гапирмоқчи эмасман. Шароитлар ижобий бўлишига умид қилиб, ишлашда давом этамиз.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика