UZ

Сўнгги янгиликлар

21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  0 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:30U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония 0:0 (матнли трансляция)  78 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  3 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  36 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1

Неъматулла Қуттибоев: "Аслида "Локомотив"ни мағлуб этишимиз ёки дуранг бўлиши керак эди" Янгиликлар

Неъматулла Қуттибоев: "Аслида "Локомотив"ни мағлуб этишимиз ёки дуранг бўлиши керак эди"

"Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Арал" жамоаси бош мураббийи Неъматулла Қуттибоев иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ва рақобатбардош ўйин бўлди. Менимча, дуранг адолатли натижа бўларди.

- Нима деб ўйлайсиз, агарда пенальти гол бўлганида ўйин қандай кечарди?

- Умуман бошқача бўларди, иккинчи бўлимда "Локомотив" ҳужумкорроқ ўйнарди. Бизда шу орқали қарши ҳужумга чиқиш имкониятлари ошарди. Пенальтига келсак, "Андижон-SGS"га қарши ўйинда пенальтини ушбу футболчимиз тепган ва гол урганди. Пенальтини биласиз, бу лотерея. 

- Мавсум энди бошланди. Жамоангиз Сиз хоҳлаган ўйинни кўрсатяптими ёки бунга қанча вақт керак?

- Йигитларга ҳам айтгандим, менимча, беш ўйиндан кейин жамоа ўйинини топиб олади ва мен ўйлаган футболни намойиш қилади. 

- "Локомотив" иккинчи бўлимда ҳисобга қараб ўйнадими ёки ҳужумкорликка эътибор бермадими?

- Рақиблар, албатта, ҳисобга қараб ўйнади. Танаффусда футболчиларга айтгандим, агарда гол уриб олсак, улар асабийлашишни бошлайди. Шу орқали "Локомотив" ҳужумга чиқишни бошларди. Улар барибир ҳисобга қараб ўйнашди. 

- Умумий савол. Жамоадаги мақсад қандай ва клубга эътибор қай даражада?

- Бу жамоани ўтган йили қўлимга олдим. Шароитга келсак, барчаси яхши. Молиявий томондан муаммо йўқ. Олдимизга қўйилган мақсадга келсак - ҳар ўйинда майдонга тушиб, ғалабага эришиш. 

- Дейлик, агарда ўйиндаги барча вазиятларда гол бўлганида ҳисоб қандай бўларди?

- Биз ғалаба қозонардик. 

- Маълумки, қорақалпоқ футболи ўзига яраша тарихга эга. Асосан яхши ҳужумчилар етиштириб чиқариш билан ёдда қолган. Масалан, Сиз бу борада ёрқин мисолсиз. Ундан кейин Азамат Алланиязов чиқди. Келажакда шу каби порлаб чиқадиган футболчиларни кўряпсизми?

- Бугун ўйнаган Руслан Қалмағанбетов. Унга вақт керак. Чунки у иккинчи лигадан чиққан бола. Арислан Юсупбаев ўйнади, 2003 йилги бола. Бугун яхши ўйин ўтказди. Шу болалар билан ишласа, келажакда яхши ҳужумчилар чиқади.

- Бугун Сизнингча, "Локомотив" Сиз кутган ўйинни намойиш қилиб бера олдими?

- "Локомотив"да мақсад бошқача. Уларда футболчиларнинг даражаси ҳам кучли. Лекин ўйиндан олдин йигитларга рақибни асабийлаштириш керак деб айтгандим. Вазиятларимиздан, пенальтидан гол ура олмадик. Агарда гол уриб олганимизда, барчаси бошқача бўларди. Аммо "Локомотив" мен кутган ўйинни кўрсата олмади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика