UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48Интервью. Сергей Чигодаев: "Абдуқодир балки ўзимизда қолганида ҳозирги даражага чиқмасди"  0 10:32Неймар четлатилди  1 10:00«Ал Аҳли» ТОП мураббий билан келишувга эришди  1 09:27Терма жамоамизнинг икки нафар собиқ футболчиси «Локомотив» йиғинига қўшилди  1 08:55«Арсенал» қишда 100 миллион евролик трансферни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда  1 08:24«Насаф»га украиналик легионер келмоқда  5 08:06Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Бугун асосий рақибимизга қарши баҳс олиб борамиз  1 07:37Бугун U-20 терма жамоамиз Сурияга қарши баҳс олиб боради  1 07:00Испания Кубоги. "Реал" қўшимча бўлимларда ғалабага эришди, Эндрикдан дубл  43 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" аутсайдерни қийинчилик билан мағлуб қилди, Амад Диаллодан хет-трик!  22 01:50Альфонсо Дэвис "Бавария" таклифига кўнмаяпти  5 01:23РФИ фахрий президенти: "Ўзбекистон, Беларусда ўйнаганида бизнинг селекционерлар қаерда эди? Кўзи кўрлар"  35 01:01Абдуқодир Ҳусанов Манчестерга етиб борди  16 00:30HERE WE GO: Омар Мармуш - "Манчестер Сити" футболчиси!  8 00:15Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод"дан йирик ғалаба, Бенземадан гол  0

Неъматулла Қутибоев: "Жамоамнинг бу йилги натижаси яхши бўлмоқда, лекин иккинчи даврада муносиб баҳо бериш мумкин" Янгиликлар

Неъматулла Қутибоев: "Жамоамнинг бу йилги натижаси яхши бўлмоқда, лекин иккинчи даврада муносиб баҳо бериш мумкин"

Нукуснинг "Орол" жамоаси ўтган йили биринчи лигада аранг иштирок этганидан хабарингиз бор.
Лекин жорий мавсумда "Орол" мухлисларини хурнсад этмоқда дейиш мумкин. Таркибда жиддий ўзгаришлар юз бермаган эрсада, жамоа ҳозирда 3-ўринни банд этиб турибди. Бунда бош мураббийнинг ҳам роли катта. Шу боис Қутибоевни сайтимиз ижодкорлари билан маслаҳатлашган холда, апрель ойининг энг яхши мураббийларига қаторига киритдик.

- Апрель ойининг энг яхши мураббийлари қаторидан жой олганимдан хурсандман. Бундай эътибор бизга кейинчалик янада жиддий ишлашга туртки беради, - дея гап бошлади Қутибоев. -  Биринчи ўринга ҳақиқатдан ҳам Мухтор Қурбонов муносиб. Иккинчи ўрин эса Мансур Давлетовга берилгани ҳам тўғри қарорлардан бири бўлган. Чунки бунда уларнинг жамоалари қайд этган натижага эътибор қаратиш жоиз. Шу боис жамоаларнинг турнир жадвалидаги жойлашуви ҳам кўрсатиб турибди. Апрель ойида 6та ўйин ўтказдик. Очиғини айтганда, бу ой биз учун жуда ҳам муваффақиятли кечди деб ўйламайман. Сабаби 1-турда ўз майдонимизда Шердорга мағлуб бўлдик. Бу учрашувда ютишимиз шарт эди. Тўғри ўтган йилгига нисбатан жорий мавсумдаги натижаларимиз яхши бўлмоқда. Лекин биз бундан  юқори ўринга чиқишимиз ҳам мумкин. Чунки шогирдларим ўйиндан-ўйинга ўсишга эришмоқда. Кўз тегмасин бу мавсум ҳозирча ҳаммаси яхши бўлмоқда.

Мақтаняпти демангу, "Орол" ҳужумкор ўйин услубига эга ва ҳар бир учрашувда ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилади. Жамоада ташкилий ишлар ҳам аста-секин изига тушиб бормоқда. Лекин ҳозирдан жамоанинг ўйинига шошилинч хулоса чиқариш қийин. Чемпионат энди бошланди. Ҳали бизни олдинда кўплаб ўйинлар кутиб турибди. Иккинчи даврага борганда "Орол"нинг ўйини ҳақида жиддий бир фикр айтиш мумкин. Умид қиламанки, йигитлар бундан кейин ҳам янада ўзларини кўрсатади.  


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика