UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  24 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  3 20:10"Арсенал" чемпионлик парадини режалаштирмоқда  6 19:52Про лига. "Арал" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  4 19:30Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Металлург" "Бунёдкор"дан устун келди  0 19:06Бернардески "Торонто" билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда  0 18:43Хави Симонс ПСЖга қайтмайди  6 18:01Мбаппесиз. ПСЖ келаси мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 17:37Футзал бўйича Олий лига. ОКМК "Динамо" дарвозасига 5 та тўп киритди, Элбек Тўлқиновдан хет-трик!  0 16:55АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:30"Челси" вакили 2018 йилнинг сентябридан буён илк бор АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди  2 16:05Гавининг тикланиш жараёни ноябрь ойигача чўзилиши мумкин  0 15:41Рис Жеймс машғулотларга қайтди  0 15:14"Боруссия" Дортмунд таркибни "Челси" ҳужумчиси билан кучайтирмоқчи  4

Неъматилло Қуттибоев: "Арал" жамоаси барча рақибларга қарши ҳужумкор футбол кўрсатади" Янгиликлар

Неъматилло Қуттибоев: "Арал" жамоаси барча рақибларга қарши ҳужумкор футбол кўрсатади"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Машъал" - "Арал" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Машъал" жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда марказий ҳимоячиларимиз хатосидан кейин рақиблар гол уриб кетишди. Иккинчи бўлимда устунлик биз томонга ўтгандек кўринди, вазиятлар яратдик. Бироқ, ҳужумлар якунида гол юзага келмади. Кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

Икки футболчимиз жароҳат олди. Дамир Низанов ва яна бир ҳужумчимизнинг жароҳати сабаб захирадан янги кучларни майдонга туширдик. Лекин захирадан қўшилган футболчилар кутилганидек ҳаракат қила олишмади.

Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Уйдами, сафардами, барча учрашувларда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Олдимизда катта мақсадлар бор, шу мақсадлар амалга ошиши учун ҳаракат қиламиз.

"Арал" жамоаси "Машъал", "Қўқон-1912", "Бухоро" ва чемпионатдаги бошқа жамоалар билан ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатишни мақсад қилган. Ҳимоявий ўйин бизнинг услубимиз эмас. Кейинги учрашувларда ҳам шундай ҳужумкор ўйин намойиш этишни мақсад қилганмиз" - дейди нукусликлар устози.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
20 мар 14:05:31
Фк Тулуза
Arsenal london drujba фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Aral klubi xaqiqatdanam xujumkor o'yin ko'rsatadi. Klub yana ikki uch yildan keyin ancha kuchayib ketadi.
2-3 йилдан кейин бу кетишда пролига хам йук булиб кетади
   
20 мар 11:38:52
Озод Ачилов
Аралга кечаги ўйин учун респект!! Жамоа яхши ўйин намойиш этди. 1-2та яққол вазиятлар бўлди, шу вазиятларни голга айлантирганда хисоб бошқача бўларди.
   
20 мар 11:11:50
Arsenal london drujba
Aral klubi xaqiqatdanam xujumkor o'yin ko'rsatadi. Klub yana ikki uch yildan keyin ancha kuchayib ketadi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика