Неймар машғулотларга қайтди
31 янв 2014 16:32
Янгиликлар
Неймар машғулотларга қайтди
"Барселона" ҳужумчиси Неймар машғулотларда қатнаша бошлади, дея хабар бермоқда El Mundo Deportivo.
Бразилиялик футболчи 16 январь куни Испани Кубоги доирасидаги "Хетафе"га қарши бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олиб, сафдан чиққанди. Неймар икки-уч ҳафтадан кейин жароҳатдан қутилиб, қайтиши кутилаётганди. Бироқ тикланиш жараёни кутилганидан тезроқ амалга ошди ва ҳозирда у жамоа билан бирга машқ қиляпти. Кейинги ҳафтадан футболчи ҳеч қандай чекловларсиз шуғулланишни бошлайди. Унинг майдонга қайтиши "Манчестер Сити"га қарши кечадиган Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасидаги ўйинга тўғри келиши тахмин қилиняпти.
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Фикрлар