UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  6 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  19 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  411 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  2 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

"Нега "Навбаҳор"га янги футболчини рўйхатдан ўтказиш учун имкон берилди-ю, айрим клубларга йўқ?" Янгиликлар

"Нега "Навбаҳор"га янги футболчини рўйхатдан ўтказиш учун имкон берилди-ю, айрим клубларга йўқ?"

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида навбатдаги пост қолдирди.

"Навбаҳор" футбол клубининг Азиз Ибрагимов ва "Сурхон" жамоасидан қарздорлиги мавжуд эди. Улар бартараф қилинмагунига қадар ЎзПФЛ Даврон Ҳошимовни рўйхатдан ўтказмади. Аввалига "Сурхон" футбол клуби "Навбаҳор" пулларини тўлаб бергани ҳақида маълумот тақдим этди. "Сурхон" билан учрашув куни эса Камолиддин Мурзоев Футболчилар уюшмасининг "Навбаҳор"га нисбатан шикояти йўқлигини билдирди, яъни, Ибрагимов ҳам пулларини олди.

Савол туғилиши табиий: "Навбаҳор"нинг россиялик мураббий олдидаги 484 минг доллар қарздорлиги-чи? ФИФА бу борада Навбаҳор футбол клубига вақт берган ва ЎФА манзилига Навбаҳор учун трансфер ойнасини расман ёпиш тўғрисида маълумот жўнатмаган. Мазкур иш тўлиқ ҳал этилмагунига қадар ЎзПФЛ "Навбаҳор" учун тақиқ қўймайди.

Қўшимча. "Нефтчи" Сушкин можаросидан тўлиқ қутилгани ҳақида ёзгандик. ФИФА кеча клубдан трансфер бўйича тақиқни расман олиб ташлади. Аммо Фарғона жамоасининг ўтган йиллардан ички қарздорлиги борлигидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ трансфер ойнасини "Нефтчи" учун очгани йўқ. Клубда 31 август санасига қадар вақт бор, - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика