"Нефтчи"нинг легионерлардан жуда катта қарзи бор. Иш ФИФАгача етиб борган
07 янв 2024 13:59
Янгиликлар
"Нефтчи"нинг легионерлардан жуда катта қарзи бор. Иш ФИФАгача етиб борган
Championat.asia сайти маълумотига кўра, "Нефтчи"ни икки грузиялик легионери Бачана Арабули ва Гиорги Никабадзе олдида 2023 йилдаги қарздорлиги бор. Футболчилар пулларини олиш мақсадида ФИФАга мурожаат қилишган. ФИФА бартараф этиш учун Фарғона клубига 14 кун муҳлат берган. Аммо ушбу муддатда қарздорликлар барибир узилмаган. Шу боис энди "Нефтчи" ҳар иккала футболчига шартномаси охиригача (2024 йил охиригача) маошини беришга мажбур бўлади.
Бундан ташқари, австралиялик ҳимоячи Томислав Мрчела билан ҳам шартнома 2024 йил ёзига қадар мўлжалланган. Клубнинг ундан ҳам қарзи бор ва Мрчела ФИФАга мурожаат қилиб бўлган. Агар ФИФА берган муддатда ўтган йилги қарздорлик бартараф этилмаса, "Нефтчи" Мрчелага ёзгача маошини тўлашга мажбур бўлади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар