UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15Туркия Суперлигаси. Шомуродов лига тўпурарига айланган баҳсда "Башакшеҳир" 101 дақиқадаги гол эвазига мағлуб бўлди  3 23:32Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" ютқазди, "Шабаб Ал Аҳли" Қатар жамоасини таслим қилди  0 23:00Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Қийин кунларни бошдан кечиряпмиз"  19 22:49Элит ОЧЛ. "Трактор" бош мураббийи Драган Скочич: "Агар иккинчи голни урганимизда янада хотиржам бўлардик"  0 22:41Рунининг Салоҳ ҳақида фикри: "У ҳимояда ёрдам бермайди – "Ливерпуль" захирасида ўтирган янги ўйинчилар буни кўриб қандай хулоса чиқаради?"  1 22:23ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистондан кимлар қатнашади?  6 21:42Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...  12 21:18"Истанбул Башакшеҳир" - "Трабзонспор". Таркиблар эълон қилинди  38 21:02Икром Алибоев — Чемпионлик, қизил карточка ва Германиядан таклиф ҳақида  1 20:52Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар  32 20:35Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди  157 19:58Гвардиола Родрининг аҳволи ҳақида ахборот берди  0 19:31Винисиус қишда "Реал"ни тарк этиши мумкин, унга АПЛ клублари даъвогар  3 19:03Эронлик футболчи спиртли ичимликлар ҳақидаги видео туфайли жамоа машғулотларидан четлаштирилди  1 18:29"Футбол олами". "Нефтчи" — чемпион! 29-тур ҳақида батафсил  3

“Нефтчи”нинг чемпионлиги: майдондаги асосий 5 қаҳрамон Янгиликлар

“Нефтчи”нинг чемпионлиги: майдондаги асосий 5 қаҳрамон

Футболда чемпионлик оддий натижа эмас – бу йиллар давомида йиғилган тажриба, туйғу, меҳнат, ирода, қийин дамларда ҳам синамаган жамоавий руҳ мевасидир.

2025 йил Фарғона футболи бу ҳақиқатни яна бир бор исботлади. “Нефтчи” мавсум давомида барқарор ўйин, характер ва жамоавий бирлик кўрсатиб, мамлакат футболининг тепасига қайтди.

Бу чемпионлик бир ёки икки юлдуз билан эмас – ҳар бир позицияда ишонч қолдирган футболчилар ҳисобига келди. Қуйида “Нефтчи”нинг чемпионлик йўлида энг муҳим рол ўйнаган беш футболчи ҳақида сўз киламиз. 

Ботирали Эргашев - Дарвоза чизиғининг қалқони

Футболда дарвозабон – жамоанинг муҳим аъзосидир, акс ҳолда бутун тизим бузилиб кетиши мумкин. “Нефтчи”да бу вазифани Ботирали Эргашев мукаммал амалга оширди. Уни мавсум давомида кўп бора муқаррар голлардан сақлаб қоладиган қутқарувчи сифатида кўрдик.

Кипер жорий мавсумда 26 ўйин, 14 қуруқ беллашув, жами 16 гол ўтказиб юборди.

Булар рақам эмас – барқарорлик кўрсаткичидир. Эргашевнинг катта ўйинлардаги тажрибаси жамоага нафақат очко, балки ишонч ҳам бағишлади. Чемпионлик пойдевори айнан ундан бошланди десак, муболаға бўлмайди.

Йован Жокич – қора ишларни маромига етказди

Стадионда юлдузлар кўринса-да, ғалабани баъзан кўринмайдиган “қора меҳнат” қиладиганлар таъминлайди. “Нефтчи”да бу вазифани сербиялик ярим ҳимоячи Йован Жокич зиммасига олди.

У: керакли паллада ҳимоя чизиғида ҳам ўйнади, рақиб ҳужумларини бузди, стандарт вазиятларда фаоллик кўрсатди ва энг муҳим ўйинларда ҳам голлар билан наф келтирди.

“Бухоро”га қарши сўнгги дақиқада урган голи, “Қўқон-1912”га қарши ҳал қилувчи ҳаракатлари чемпионлик йўлида очколарни жамғаришда самара берди. Жокич – “қора ишларни” юксак профессионаллик билан бажарган аскар бўла олди.

Жамшид Искандеров – жамоанинг дрижёри

Ҳар бир катта жамоада ўйин ритмини белгилаб берадиган “ақл” бўлади. “Нефтчи”да бу вазифа Жамшид Искандеровга юклатилди. У марказда темпни бошқарди, ҳужумни тезлаштирди, ҳал қилувчи узатмаларда ва жамоани тактик равишда онгли бошқарди. Ярим ҳимоячи 29 ўйин, 7 гол, 9 ассист қайд этди. Бу рақамлар унинг қандай даражада жамоа моторига айланганини кўрсатади. Левченко тактикаси айнан Искандеров орқали жонланди ва бундан “Нефтчи” фақат ютиб чиқди.

Икром Алибоев – қайтди ва чемпион бўлди

Жароҳатдан кейин катта футболга қайтиш – нафақат жисмоний, балки руҳан куч талаб қилади. Алибоев бу синовларни енгди ва яна етакчи сифатида майдонга қайтди. Гарчи у ҳужумга ихтисослашган бўлсада тактик футболда таянч ярим ҳимоясига ўтиб ҳам ўйнади. Ярим ҳимоянинг универсал футболчиси бўла олди.

Наманганда “Навбаҳор” дарвозасига урган муҳим гол – унинг мавсумдаги энг ёрқин лаҳзаси бўлса керак. У навбатдаги мавсумда ҳам фарғоналикларнинг муҳим фигураси бўлиши кутилмоқда.

Зоран Марушич – Фарғонага чемпионлик руҳини олиб келган форвард

Ўтган мавсум “Насаф” билан чемпион бўлган сербиялик форвард бу йил кубокни Фарғонага олиб келди. Унинг майдондаги тажрибаси “Нефтчи” ҳужумига мувозанат ва ишонч қўшди. 22 ўйин, 8 гол — ва у гол урган бирор ўйинда “Нефтчи” мағлуб бўлмади. Марушичнинг тўғри позиция танлаши, босим остида хато қилмаслиги ва жамоага хос ўйин маданияти форвард сифатида унинг ҳақиқий қийматини кўрсатди.

Бу чемпионлик: фақат терма юлдузларига эмас, жамоавий интизомга, барқарор тизимга, характер, ва ўз фалсафасига охиригача ишонган бош мураббийга таянди. Майдоннинг ҳар бир нуқтаси ишончли қурилгани, хар бир футболчи ўз ролини сидқидилдан бажаргани “Нефтчи”ни яна ўзбек футболи чўққисига олиб чиқди. Бу – натижа эмас, йўл. Бу йўл эса ҳали охирламади, балки Осиё майдонларида давом этади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
24 ноя 12:39:09
fahritdin
Осиё чемпионлари Элит лигасида Узбекистон шарафини муносиб химоя килолмаса , чемпионлиги бир тийин!!! Мана Насаф шарманда килмокда!!!
   
24 ноя 21:32:55
Alexis Dan
Элит ОЧЛ учун таркибни анча кучайтириш керак жамоамиз, булмаса кийналамиз, узимизникилар эплашига ишонч кам...
   
24 ноя 19:40:01
Адхамжон Низамов
fahritdin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Осиё чемпионлари Элит лигасида Узбекистон шарафини муносиб химоя килолмаса , чемпионлиги бир тийин!!! Мана Насаф шарманда килмокда!!!
Нефтчи конида Осиё мусобакаларида тажриба бор.Хавотир олманг ва омад тилаб куяверинг.Бир махаллар Осие майдонида ракибларни титратган Нефтчи бу.
   
24 ноя 16:23:56
Shodi Odilov
Asilbek_0777 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qaysi klubni chempion qilalmagan xalqni puli navbaxormi yoki bowqa klubnimi
Жудаям куп пул кетди ,пул аялмади ,шуни урнига фаргонада ишчи уринлар яратилса яхши буларди завод фабрикалар қуриб
   
24 ноя 16:06:11
Шухратжон Муйсинович
Менимча, Цигер ҳам химояда кучли ўйнади. Аброр Исмоиловни мехнати катта бўлди. Албатта фанклуб ажойиб ишларни амалга оширди. Нефтчи рақибларини ўйинларига ҳам бориш- бу шунчаки супер.
   
24 ноя 16:06:00
Тохир Гайибов
Асосий ишларни Аброр,Мухсин,Анвар ва айникса Цигерлар бажаришди. Химояга бетон куйиб куйишди.
   
24 ноя 11:53:25
Asilbek_0777
Shodi Odilov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Асосий кахрамон халқни пули☝️
Qaysi klubni chempion qilalmagan xalqni puli navbaxormi yoki bowqa klubnimi
   
24 ноя 11:50:11
Shodi Odilov
Асосий кахрамон халқни пули☝️
   
24 ноя 11:01:47
Abdumalik Halimov
Икром жуда кучли уйинчи, уйини очилиб турса термага чакирса арзийдиган бола
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика