UZ

Сўнгги янгиликлар

00:29Ўртоқлик учрашуви. "Дўстлик" Тожикистон Олий лигаси жамоасини мағлуб этди  0 23:55Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" "Хоразм"ни минимал ҳисобда таслим этди  0 23:40Қозоғистон Лига кубоги. "Турон" ва "Ордабаси" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  0 23:27"Тоттенхэм" 60 млн фунтлик ўйинчисини Саудия Арабистонига қўйиб юборишга тайёр  0 22:47Расман: Санжар Қувватов "Нефтчи"ни тарк этди  8 22:39Ўртоқлик учрашуви. "Пахтакор" Чераннинг голи эвазига "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  7 22:30Назорат учрашуви. "Бунёдкор" "Арал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 21:58МЮ товон пули 60 млн евро бўлган испаниялик хавбекка қизиқмоқда  1 21:32"Ман Юнайтед" Маунтни сотишни режалаштирмаяпти. Хавбек янги мавсумда ўзини кўрсатмоқчи  1 21:06"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон Қирғиз Республикасини мағлуб этди, Нишоновдан хет-трик!  3 21:01Фюллькруг Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин  1 20:27Назорат учрашуви. "Андижон" ва "Қизилқум" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  7 19:59"Фенербахче" "Севилья" билан Юссеф Эн-Несири трансфери бўйича келишувга эришди, аммо...  1 19:33РПЛ. "Локомотив" голларга бой учрашувда "Акрон"ни мағлубиятга учратди  5 19:12"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси: Таркибимиз маълум  2

"Нефтчи" украиналик футболчи билан шартнома имзолади Янгиликлар

"Нефтчи" украиналик футболчи билан шартнома имзолади

Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз сафини легионер футболчи билан тўлдирди.

Жамоанинг янги аъзоси Юрий Батюшин 1992 йилда Украинанинг Алчевск шаҳрида таваллуд топган. Катта футболга 2011 йилда қадам қўйган футболчи дебютини "Сталь" жамоаси сафида бошлади. Кейинчалик 2015 йилда Украинанинг бошқа бир жамоаси "Николаев" ФКга кўчиб ўтади. У ерда икки йил тўп тепгач, Батюшин "Горняк-Спорт" клубида фаолиятини давом эттиради. 2021 йил Юрий Батюшин "Металлист-1925" клуби билан шартнома имзолаб, 15 та учрашувда 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Ўтган мавсум футболчи Грузиянинг "Дила" жамоаси сафида тўп тепди. Айни пайтда ушбу футболчининг Transfermarkt порталидаги нархи 250 минг еврони ташкил этади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика