“Нефтчи” тушликдан сўнг ўз базасида йиғилади
05 мар 2014 10:00
Янгиликлар
“Нефтчи” тушликдан сўнг ўз базасида йиғилади
Туркияда йиғин ўтказиб қайтган фарғоналиклар маълум муддатлик таътилдан сўнг бугун яна йиғилади.
Жамоа аъзоларининг соат 14:00га Қиргулидаги базага етиб келиши кутилмоқда. Энди “Нефтчи”нинг тайёргарлиги ўз қароргоҳида бўлади. Жамоа 9 март, якшанба куни синов-назорат ўйинини ўтказишни режалаштирган. Ҳозирча рақиб жамоа номи аниқ эмас. Бу ҳақда кейинроқ сайтимизда маълумот бериб ўтамиз.
Таркибдаги янгиликларга тўхталадиган бўлсак, “Нефтчи”нинг хориж йиғинида иштирок этган грузиялик Левани Гваза бу йилги мавсумни юртимизда ўтказадиган бўлди. Москвада истиқомат қилувчи Гваза бугун Фарғонага етиб келиши кўзда тутилган. Легионерлардан шунингдек, молдавиялик Александру Оника ҳам бугун юртидан қайтиб келади.
Бундан ташқари сербиялик Игорь Петкович билан шартнома тузиб бўлинди.
Шу тариқа “Нефтчи” мураббийлари легионерлар лимитидан фойдаланиб бўлди. Фақат осиёлик битта легионер учун ўрин қолган. Лекин мураббийлар бошқа хорижлик футболчи олмасликка қарор қилган.

Фикрлар