UZ

Сўнгги янгиликлар

01:03АПЛ. "Брентфорд" - "Арсенал" (онлайн ҳисоб)  0 01:00Испания Кубоги. "Атлетико" - "Барселона" (онлайн ҳисоб)  17 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  0 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  0 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  8 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  25 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  3 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  7 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  15 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1

"Нефтчи": Тошкент йиғини якунланди Янгиликлар

"Нефтчи": Тошкент йиғини якунланди

Аввал хабар берганимиздек, тайёргарлик босқичининг иккинчи қисмини Тошкентда олиб бораётган “Нефтчи” бугун режага кўра, пойтахтдаги йиғинни якунлади.


Мурод Исмоилов бошқарувидаги жамоа  бугун сўнгги назорат учрашувида майдонга тушди. Бу сафарги рақиб Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси бўлди.

Учрашув синов-назорат ўйини мақомини олгани учун жамоалар натижадан ҳам кўра асосий эътиборни ўйин услубни тўғри йўлга қўйишга эътибор қилди.

“Нефтчи” қуйидаги таркибда ҳаракат қилди: Сардор Қобулжонов, Дилёр Ирматов, Руслан Мелзитдинов, Иқбол Бобохонов, Вячеслав Пономарёв, Умид Қодиров, Александру Оника, Жавоҳир Расулов, Акмал Холматов, Рўзимбой Аҳмедов Андрей Акопянц.

Захирадан тушганлар: Абдумавлон Абдужалилов, Абдуллоҳ Олимов, Сайдулло Раҳматов, Муродбек Бобожонов, Музаффар Музаффаров, Носир Отақўзиев.

Ўйинда томонларга 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди. Жамоамизнинг голига Рўзимбой Аҳмедов муаллифлик қилди.

Шундан сўнг ийд-рамазон ҳайит байрами муносабати билан футболчиларга қисқа муддатга дам берилди. Энди жамоа 29 июль куни Фарғонада йиғилади. 

Иккинчи давранинг илк учрашувида ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қиладиган “Нефтчи” 3 август куни бўлиб ўтадиган ўйинга қадар ўз қароргоҳида шуғулланади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика