UZ

Сўнгги янгиликлар

09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  19 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  4 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  13 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  10 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  150 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9

“Нефтчи” – “Қизилқум” 1:1 (тўлиқ шарҳ) Янгиликлар

“Нефтчи” – “Қизилқум” 1:1 (тўлиқ шарҳ)

Теглар :  Нефтчи
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Тошкентдаги тўртинчи ўртоқлик баҳсида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши ўйнади.

Беллашувда томонлар муроса кўчасини танлашди. Шундай қилиб “Нефтчи” жамоаси охирги 4 та ўйиннинг 3 тасида дуранг натижа қайд этди. Бир ғалаба “Металлург” билан ўйинда кузатилди. Янги таркибни шакллантираётган мураббийлар штаби учун Тошкентдаги йиғин айни муддао бўлмоқда.

Учрашув борасида фикр билдирадиган бўлсак, “Нефтчи” баҳсдан баҳсга ўз ўйинини кучайтириб бормоқда. “Қизилқум”га  қарши учрашувда ҳам кўплаб хавфли вазиятлар юзага келганини айтиб ўтиш ўринлидир. Айниқса олдинги чизиқда Амиржон Сафаров ва Вячеслав Сушкинлар бир-бирларини яхши тушуниб ҳаракат қилишмоқда. Ўйинда тезкор гол киритилди. Абдужамол Исроилов ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни ҳаволатиб ташлаб берди. Марказда турган Сафаров ҳаммадан чаққонроқ ҳаракат қилиб, боши билан дарвозага зарба берди ва гол. 1:0. “Қизилқум”нинг жавоб голи ўзини узоқ куттирмади. 39-дақиқада навоийликлар сафида Гужа Григалашвили Абдужалилов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди.

Иккинчи бўлимда “Нефтчи” мураббийлари бир қатор ўзгаришларни амалга оширишди. Абдужалилов, Сафаров ҳамда Абдулҳақовлар ўрнига Сунатилло Эрматов, Отабек Аҳмаджонов ва Жалил Кимсановлар майдонга туширилди. Ундан ташқари учрашув бош ҳаками Вадим Агишев кутилмаган қарорни амалга оширди. “Нефтчи” ҳимоячиси Аваз Агалиев ўйин пайти майдон ташқарисида турганлар билан тортишгани учун қизил карточка олди. Унинг ўрнини тўлдириш мақсадида Авазбек Ўлмасалиев баҳсга қўшилди.

Навбатдаги 45 дақиқаликда Отабек Аҳмаджонов, Сунатилло Эрматов ва Жасур Азимовларда кўпроқ вазиятлар юзага келди. Шу қатори Фарғона жамоаси ижросида бир қатор узоқдан хавфли зарбаларга шоҳид бўлдик. Аммо ўйин охиригача қулай вазиятлар бўлгани билан бошқа гол киритилмади.


“Нефтчи” мураббийлар штаби баҳсда қуйидаги таркибдан фойдаланишди.

“Нефтчи”
: Абдумавлон Абдужалилов, Шукурали Пўлатов, Даврон Маматов, Аваз Агалиев, Искандар Шойкулов, Жасур Азимов, Абдужамол Исроилов, Аббос Махсталиев, Абдураҳмон Абдулҳақов, Амирбек Сафаров. Вячеслав Сушкин.

Захира: Виталий Мирный, Авазбек Ўлмасалиев, Ҳусниддин Ғофуров, Сунатилло Эрматов, Отабек Аҳмаджонов, Элёр Мамасолиев,

"Қизилқум": Эркин Жабборов, Гиорги Квесиешвили, Муҳсин Убайдуллаев, Ҳусниддин Фазлиддинов, Акмал Рустамов, Эркин Бойдуллаев (с), Миржалол Қосимов, Самандар Шодмонов, Дониёр Усмонов, Нодирхон Камолов, Гужа Григалашвили.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика