"Нефтчи" ўртоқлик учрашувида Болгария клубини мағлуб этди
19 янв 2023 18:44
Янгиликлар
"Нефтчи" ўртоқлик учрашувида Болгария клубини мағлуб этди
Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси бугун Туркия йиғини доирасида яна бир ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Болгария Иккинчи лигаси вакили "Крумовград" клуби билан куч синашган Виталий Левченко шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Фахриддин Муҳаммадов ва Анвар Ғофуров муаллифлик қилди.
"Нефтчи" – "Крумовгард" 2:0
Голлар: Фахриддин Муҳаммадов, Анвар Ғофуров
"Нефтчи": Роман Мисак, Анвар Ғофуров, Нодир Неъматхонов, Раҳмонжон Рўзиев, Дониёр Валиев, Мухсинжон Убайдуллаев, Ғуломҳайдар Гулямов, Суннатилло Абдуллажонов, Абдуллоҳ Олимов, Фахриддин Муҳаммадов, Улуғбек Ҳошимов
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар