UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  1 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  105 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  3 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  3 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  7 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  4 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  17 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  2 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0

"Нефтчи": Ўринбосарларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди Янгиликлар

"Нефтчи": Ўринбосарларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди

Бугун ёшлар лигасига старт берилди. “Нефтчи” ўринбосарлари бугун Бухорода маҳаллий “Бухоро” жамоаси ўринбосарларига қарши майдонга тушишди.
Учрашувнинг биринчи бўлими тенг куршалар остида ўтди. Аввалига мезбонлар бироз устунлик қилган бўлса, тайм охирига келиб ташаббус “Нефтчи” футболчилари томонига ўтди. Танаффусга Сергей Ковшов шогирдлари яхши кайфиятда чиқиб кетишлари мумкин эди. Лекин ҳар сафар омад фарғоналик ёшлардан юз угирди. Бир ҳолатда эса мезбонлар ҳимоячиси тўпни дарвоза чизиғидан қайтариб қолди.

Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби тенг курашлар остида бошланди. Ҳар икки жамоа кетма кет хавфли вазиятларни яратишди.

62-дақиқага келиб учрашувда ҳисоб очилди. Бурчакдан оширилган тўпни Достон Турсунов боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди – 0:1.

68-дақиқада мезбонлар томонидан амалга оширилган жарима зарбасини Абдужалилов қийинчилик билан бартараф этди.

88 -дақиқада Носир Отақўзиевнинг зарбаси дарвоза тусинига тегиб қайтди.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа гол киритиш учун яхши вазиятларга эга бўлишди. Бироқ шу куни мухлисларга бошқа гол куриш насиб этмади. Ўринбосарларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди.

Ёшлар лигаси
1-тур

"Бухоро" - "Нефтчи" 0:1
Гол:
Достон Турсунов 62.
"Нефтчи": Мавлон Абдужалилов, Максимилиан Фомин, Достон Турсунов, Игорь Петкович, Вячеслав Понамарёв (Нодир Комолов 63), Иззатбек Ғаниев, Музаффар Музаффаров (Мурод Бобожонов 74), Жавоҳир Расулов, Сайдулло Раҳматов, Отабек Зокиров, Носирбек Отақўзиев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика