UZ

Сўнгги янгиликлар

22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  68 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  9 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  5 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  6 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  9 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  16 15:25"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда  3 14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  8 14:30Вирцнинг "Ливерпул"га мега трансфери! Нима учун инглизлар шунча пулдан воз кечишга қарор қилишди?  3

"Нефтчи": Ўринбосарларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди Янгиликлар

"Нефтчи": Ўринбосарларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди

Бугун ёшлар лигасига старт берилди. “Нефтчи” ўринбосарлари бугун Бухорода маҳаллий “Бухоро” жамоаси ўринбосарларига қарши майдонга тушишди.
Учрашувнинг биринчи бўлими тенг куршалар остида ўтди. Аввалига мезбонлар бироз устунлик қилган бўлса, тайм охирига келиб ташаббус “Нефтчи” футболчилари томонига ўтди. Танаффусга Сергей Ковшов шогирдлари яхши кайфиятда чиқиб кетишлари мумкин эди. Лекин ҳар сафар омад фарғоналик ёшлардан юз угирди. Бир ҳолатда эса мезбонлар ҳимоячиси тўпни дарвоза чизиғидан қайтариб қолди.

Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби тенг курашлар остида бошланди. Ҳар икки жамоа кетма кет хавфли вазиятларни яратишди.

62-дақиқага келиб учрашувда ҳисоб очилди. Бурчакдан оширилган тўпни Достон Турсунов боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди – 0:1.

68-дақиқада мезбонлар томонидан амалга оширилган жарима зарбасини Абдужалилов қийинчилик билан бартараф этди.

88 -дақиқада Носир Отақўзиевнинг зарбаси дарвоза тусинига тегиб қайтди.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа гол киритиш учун яхши вазиятларга эга бўлишди. Бироқ шу куни мухлисларга бошқа гол куриш насиб этмади. Ўринбосарларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди.

Ёшлар лигаси
1-тур

"Бухоро" - "Нефтчи" 0:1
Гол:
Достон Турсунов 62.
"Нефтчи": Мавлон Абдужалилов, Максимилиан Фомин, Достон Турсунов, Игорь Петкович, Вячеслав Понамарёв (Нодир Комолов 63), Иззатбек Ғаниев, Музаффар Музаффаров (Мурод Бобожонов 74), Жавоҳир Расулов, Сайдулло Раҳматов, Отабек Зокиров, Носирбек Отақўзиев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика