UZ

Сўнгги янгиликлар

19:28"Футбол олами"." Нефтчи" - "Пахтакор" 0:4 ва бошқа ўйинлар ҳақида  0 19:18"Динамо" — "Нефтчи" учрашуви бошқа кунга қолдирилди  5 19:11"Сити" — рақамли фаоллик бўйича Осиёда энг яхши жамоа  5 18:59А Сериянинг марказий ўйини бошқа кунга қолдирилди  0 18:22Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" - "Жайхун" 2:0  0 18:19Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" иккинчи бўлимда 7та гол урди, Бешимовдан хет-трик!  4 17:54Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" "Замин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 17:44АПЛнинг икки клуби "Фейеноорд" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 16:53Бош вазир келган, чемпионлар муносиб тақдирланган, Тоифда бошланиб Тошкентда тантанали давом этган кутиб олиш маросимидан галерея  7 15:03Ўзбекистон Кубоги. 2-турни ўтказиб юборадиган футболчилар маълум  1 14:46Мбаппе қачон сафга қайтиши маълум  2 14:15Тер Штеген "Реал" билан ўйинда сафга қайтади  3 13:51Футболчиси "Олтин тўп"ни ололмаган "Реал" совринни ютган футболчини харид қилмоқчи  10 13:25Ла Лиганинг тўрт клуби Фатига қизиқиш билдирмоқда  1 13:04Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи БААда!  24

“Нефтчи мухлислар гуруҳи”га марҳамат! Янгиликлар

“Нефтчи мухлислар гуруҳи”га марҳамат!

Теглар :  Нефтчи
Янги мавсум аввалида “Нефтчи” мухлислар жамоаси таркиби қайтадан тузилди ва Олий лига-2016 давомида фарғоналик футболчиларни қизғин тарзда қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Айтиш керакки, “Нефтчи” ПФК ҳамда “Нефтчи” мухлислар жамоаси ўртасида яхши алоқалар йўлга қўйилган. Клуб мунтазам равишда фан-клуб аъзоларини қўллаб келади.  Давралар оралиғидаги танаффусдан фойдаланиб,  “БЕК” тахаллуси билан фарғоналик ишқибозларга танилган  “Нефтчи мухлислар гуруҳи” раҳбари Қудартилло Маҳмудов билан суҳбат қурдик.

–  Узоқ йиллардан бери жамоанинг ашаддий мухлисиман, – деб гап бошлади Маҳмудов – Шу сабабли қишда анчагина фаолияти оқсаб қолган “Нефтчи” фан-клубини  яна қайта тиклаш борасида ҳаракат бошладик. Клуб раҳбарлари ҳам бу борада бизга ёрдам беришди. Шукурки, ҳаракатлар бесамар кетмади. Жамоанинг ашаддий мухлисларини йиғиб “Нефтчи мухлислар гуруҳи”га асос солдик ва қўлдан келганча хар бир баҳсда “Нефтчи”га ишқибозлик қиляпмиз. Клубнинг молиявий қўллаб-қувватлаши натижасида, фан-клуб вакилларини махсус футболкалар билан таъминладик. Мамлакатимиздаги бошқа фан-клуб вакилларига алоқага чиқиб, улар билан дўстона муносабатларни ўртанишга интиляпмиз. Хуллас, бу борада самарали ишлар ҳали ҳамон давом этмоқда. Иккинчи даврада ҳам “Нефтчи мухлислар гуруҳи” сафини янада кенгайтириб, 12-ўйинчи сифатида жамоа ғалабаларига ҳисса қўшмоқчимиз.



–  Айтингчи, “Нефтчи мухлислар гуруҳи”га қўшилиш учун нима қилиш керак бўлади ?

–  Албатта мухлислар бевосита менга мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Доим севимли жамоамизни қувончли ва оғир кунларида бирга бўлиш истагида бўлган, мухлислик маданиятига амал қиладиган ашаддий мухлисларни сафимизги чорлаб коламиз. Бунинг учун +998 93 982 10 82 рақамлари орқали алоқага чиқишлари мумкин. “Бунёдкор” билан ўйингача қабул жараёни давом этади, – деб фикрларини якунлади “Нефтчи мухлислар гуруҳи” раҳбари.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика