"Нефтчи" Мирзоҳид Ғофуров билан шартномани расман узайтирди
06 дек 2023 20:13
Янгиликлар
"Нефтчи" Мирзоҳид Ғофуров билан шартномани расман узайтирди
Футболчи фарғоналиклар билан келишувни чўзди.
"Мирзоҳид Ғофуров "Нефтчи"нинг ишончли ўйинчиси ҳисобланади. Бу йилги мавсумда эришилган барча ютуқларда унинг муносиб ҳиссаси бор. Шуларни ҳисобга олиб жамоа раҳбарияти футболчининг келаси мавсумда "Нефтчи "сафида фаолият юритиш ҳақидаги хоҳиши шартномани узайтириш йўли билан қаноатлантирилди.
Футболчи ўтган мавсумда жамоамиз таркибидаги барча учрашувларда асосий таркибда майдонга чиқди ва 2044 дақиқа ҳаракатланиб, ҳакамлар томонидан уч бор огоҳлантириш карточкасини олган,
Биз унга Фарғона футболи довруғи ва салоҳиятини ошириш йўлидаги мақсад ва шижоатларига муваффақият тилаймиз" -дейилади "Нефтчи" клуби берган расмий баёнотда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар