UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11Лапортнинг Европага қайтиш эҳтимоли юқори  0 16:42Лофтус-Чик: "Бизга Модричнинг тажрибаси керак"  0 16:18АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  0 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  0 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0 14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  4 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  6 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  1 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  3 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  37

“Нефтчи”: Машғулотлар бошланди, таркибда янги ўйинчилар бор Янгиликлар

“Нефтчи”: Машғулотлар бошланди, таркибда янги ўйинчилар бор

Олдиндан режалаштирилганидек, бугун “Нефтчи” жамоаси аъзолари биринчи бўлиб янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборишди.
 Икки кун олдин Амет Абдуллаевич Мемет Фарғонага келганди. Эрта тонгдан эса футболчилар бирин-кетин базага тўплана бошлашди. Тушликдан кейин мураббийлар штабининг қолган вакиллари – жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Элдар Сакаев, дарвозабонлар мураббийи Вячеслав Томилин, ва катта мураббий Шамил Исеевлар Фарғонага етиб келишди.

Машғулотдан олдин мураббийлар штаби кичик йиғилиш ўтказишди.  

Бугунги машғулотда икки нафар янги ўйинчи иштирок этди. Булар, якунига етган мавсумни “Сўғдиёна”да ўтказган Маъруф Муродов ҳамда “Истиқлол” ўйинчиси Ғуломҳайдар Ғуломовдир.

Жамоанинг қолган вакиллари, Мансур Саидов, Носир Отақўзиев, Ғайрат Ҳасанов, Бахтиёр Ёқубов, Сардор Мирзаев, Шукурали Пўлатов, Дилёрбек Эрматов, Иқбол Бобохонов, Отабек Исроилов, Фарух Турдалиев, Хислат Чилматов, Санжар Асқаралиев, Павел Смоляченко каби етакчи футболчилар машғулотда қатнашишди. Мавсум-2013ни ўринбосарлар сафида ўтказган бир қатор футболчилар ҳам асосий таркиб билан шуғулланишди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика