UZ

Сўнгги янгиликлар

09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  0 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  3 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  18 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0

"Нефтчи" июль ойида "Бухоро" ва "Пахтакор" билан ўйнайди Янгиликлар

"Нефтчи" июль ойида "Бухоро" ва "Пахтакор" билан ўйнайди

Теглар :  Нефтчи
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бош мураббийи Андрей Фёдоров 15-тур доирасидаги “Металлург”га қарши баҳсдан сўнг жамоа аъзоларига қисқа таътил берди.

“Нефтчи” футболчилари 9 июль куни иккинчи даврага тайёргарлик кўриш учун Дукентдаги спорт базасида йиғилишади. Орадан уч кун ўтиб фарғоналиклар Тошкентда “Футбол-МЕД” тиббий кўригидан ўтишлари режа қилинган. Дукентдаги тайёргарлик жараёни 20 июлга қадар давом этади ва шу куни йиғин Тошкент шаҳрида кўчирилади. Тошкент йиғини доирасида 2 та ўртоқлик ўйини режага киритилган. Дастлаб 20 июль куни “Бухоро” жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказилинади. 23 июль санасида эса Тошкентнинг “Пахтакор” футболчилари жамоамизнинг навбатдаги рақибига айланадилар.

Ўртоқлик ўйинлари:
“Нефтчи” – “Бухоро” (20 июль)
“Пахтакор” – “Нефтчи” (23 июль)

“Нефтчи” мураббийлар штаби селекция жараёнига зўр беришган. Табиийки, давралар оралиғида таркиб кучайтирилишига катта урғу берилади. Айни пайтда бир қатор футболчилар билан музокаралар давом этмоқда. Шунингдек, тажрибали футболчи Акмал Холматов ҳам иккинчи даврадан жамоамиз шарафини ҳимоя қилишни бошлайди. Эслатиб ўтамиз, мавсум аввалида таркибга қўшиб олинган Сардор Эминов ҳамда Илҳом Бойдедаевлар катта эхтимол билан иккинчи даврани бошқа жамоаларда ўтказишади.

“Нефтчи” клубига оид сўнгги янгиликларни жамоа расмий сайти орқали кузатиб боринг!

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика