

- Очиғи, ғалабадан жуда хурсандман. Футболчи учун жамоаси фойдасига гол киритиш ҳамиша ёқимли бўлади. "Нефтчи" сафида дебют голимни урдим. Ҳозир хурсандчилигимнинг чек-чегараси йўқ деса ҳам бўлади. Аҳил жамоага эгамиз. Айнан мана шу жиҳат бугун яна бир бор ўз сўзини айтди. Ёш бўлишимга қарамай, менга ишонч билдираётган мураббийларимизга раҳмат айтиб қоламан. Кейинги баҳсларда ҳам ишончли ўйин намойиш этиб, ўз устимда ишлашда давом этаман, - деди Авазбек Ўлмасалиев.
"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати




