UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  1 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  41 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0

"Нефтчи": Футболчиларимиз терма жамоаларда Янгиликлар

"Нефтчи": Футболчиларимиз терма жамоаларда

Бир қатор футболчиларимиз терма жамоаларимиз йиғинига таклиф этилди.
Хусусан, 26-31 август кунлари Иорданияда хориж йиғинини ташкил этадиган U-22 терма жамоамизга "Нефтчи"нинг уч нафар аъзоси ҳам чақирув олган. Булар ҳимоячи Сардор Раҳмонов, Абдуллоҳ Олимов ва Жавоҳир Расуловдир.

Айтиш лозимки, ушбу футболчиларимиз терма жамоанинг олдинги йиғинларида ҳам иштирок этганди. Шуҳрат Мақсудов бош мураббийлигидаги терма жамоа ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказиш учун 26 август куни Иордания пойтахти Амман шаҳрига жўнаб кетди.

Амманда 31 августгача йиғин ўтказадиган Ўзбекистон U-22 ёшлари 30 август куни мезбонлар - Иордания U-22 ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси келаси йилнинг март ойида ўтказилиши режалаштирилган U-22 Осиё Чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади.

Шунингдек "Нефтчи"нинг яна бир иқтидорли ҳимоячиси Достон Турсунов ҳам U-19 терма жамоанинг навбатдаги йиғинига чақирув олган. Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги терма жамоа куни-кеча Тошкентда йиғилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика