UZ

Сўнгги янгиликлар

17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  10 17:00Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  2 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  40 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  9 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  37 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2

"Нефтчи": Футболчиларимиз терма жамоаларда Янгиликлар

"Нефтчи": Футболчиларимиз терма жамоаларда

Бир қатор футболчиларимиз терма жамоаларимиз йиғинига таклиф этилди.
Хусусан, 26-31 август кунлари Иорданияда хориж йиғинини ташкил этадиган U-22 терма жамоамизга "Нефтчи"нинг уч нафар аъзоси ҳам чақирув олган. Булар ҳимоячи Сардор Раҳмонов, Абдуллоҳ Олимов ва Жавоҳир Расуловдир.

Айтиш лозимки, ушбу футболчиларимиз терма жамоанинг олдинги йиғинларида ҳам иштирок этганди. Шуҳрат Мақсудов бош мураббийлигидаги терма жамоа ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказиш учун 26 август куни Иордания пойтахти Амман шаҳрига жўнаб кетди.

Амманда 31 августгача йиғин ўтказадиган Ўзбекистон U-22 ёшлари 30 август куни мезбонлар - Иордания U-22 ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси келаси йилнинг март ойида ўтказилиши режалаштирилган U-22 Осиё Чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади.

Шунингдек "Нефтчи"нинг яна бир иқтидорли ҳимоячиси Достон Турсунов ҳам U-19 терма жамоанинг навбатдаги йиғинига чақирув олган. Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги терма жамоа куни-кеча Тошкентда йиғилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика