UZ

Сўнгги янгиликлар

17:59"Барселона" янги дарвозабон изламоқда - рўйхатда уч номзод бор  0 17:32Футзал. Ўзбекистон кубогида иштирок этувчи барча 16 та клубнинг қайдномаси битта саҳифада  0 17:10Қозоғистон чемпионати. Шаҳбоз Умаров 1-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:55"Пахтакор" - "Ал Ҳилол" 1:0. Бу оддий ёки тасодифий ғалаба эмасди  7 16:50Гвардиола "Ман Сити"дан "Бавария" юлдузини сотиб олишни сўрамоқда  2 16:23Ферран Торрес АПЛга йўл олиши мумкин  2 15:53Флик "Реал" - "Атлетико" ўйинини биргаликда томоша қилишни таъқиқлади. "Барса" футболчиларига баҳсни ўз хоналарида кўришга рухсат берилди  6 15:14Футзал. Ўзбекистон кубоги баҳсларининг барча ғолиблари  0 14:51Погба Россия чемпионатига йўл олиши мумкин бўлган  0 14:27"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси клубдан кетмоқчи  1 13:51"Манчестер Юнайтед" ҳимоячидан воз кечиши мумкин  4 13:22"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қачон қайтиши маълум бўлди  4 12:58"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчиси учун 80 млн евро беришга тайёр  5 12:26Ислом Аҳмедов Қирғиз Республикаси клубига бош мураббий этиб тайинланди  6 12:01Клопп тен Хагнинг "Лейпциг"га номзодини блоклади  1

"Нефтчи": Фототанлов ғолиблари аниқланди Янгиликлар

"Нефтчи": Фототанлов ғолиблари аниқланди

Теглар :  Нефтчи
“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати томонидан мухлислар ўртасида фототанлов эълон қилганимиздан хабарингиз бор.

Айтиш керакки, якуний натижалар ҳамда энг сара суратларни танлаш борасида бир қанча қийинчиликларга дуч келдик. Чунки мухлислар томонидан танлов учун бир-биридан сифатли суратлар етиб келган. Энг яхши суратларни аниқлаш жараёнида суратларнинг сифати ва ноодатий, ўзига хос кўринишларга эътибор қаратдик. Шу ўринда ғолибларни аниқлашда кўплаб мухлисларнинг фикрларига таянганимизни ҳам айтиб ўтиш мумкин. Демак натижалари билан танишинг.



 Биринчи ўринни “Нефтчи” жамоаси ашаддий мухлисаси Ҳадичахон опа томонидан юборилган суратга беришга қарор қилдик. Жамоамиз мухлисаси узоқ йиллардан бери “Нефтчи”га ишқибозлик қилиб келиши таҳсинга сазовор ҳолатдир.  Ҳадичахон опани биринчи ўрин билан табриклаймиз!  



Иккинчи ўрин “Нефтчи мухлислар гуруҳи” вакили Абдулазиз Абдувоҳидовга насиб этди. “Нефтчи” мухлислар жамоаси аъзоси танловимиз учун 10дан ортиқ сара суратларни юборганлар. Уларга иштирок учун раҳмат айтиб қоламиз.



Кучли учликни марғилонлик Изатилло Ҳабибуллаев якунлаб беради. (суратда чапдан ўнгга биринчи)Асли касби фотограф бўлган Изатиллонинг суратлари ҳам энг яхшилардан бири деб топилди. Ғолиблар ўз суратларини юборган Телеграм рақамларига мурожаат қилишлари сўралади. Уларни эсдалик совғалар кутмоқда.

Бизга юборилган хеч бир сурат эътиборимиздан четда қолмайди, азиз мухлис! Энди сиз ўз суратларингизни “Истиқлол” стадионининг улкан мониторида кутинг:)

 

Танлов “Нефтчи” матбуот хизмати томонидан ўтказилди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика