UZ

Сўнгги янгиликлар

07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  1 02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  4 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  2 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  11 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  11 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  8 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  10 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  27 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  43

"Нефтчи" дарвозасини энг кўп қўриқлаган посбон 46 ёшда! Янгиликлар

"Нефтчи" дарвозасини энг кўп қўриқлаган посбон 46 ёшда!

Бугун яқин ўтмишнинг таниқли дарвозабонларидан бири Георгий Забиров ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

У бугун 46 ёшга тўлди. Забиров 1974 йилнинг 1 июнь куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида дунёга келган. Футболчилик фаолиятини "Чирчиқ" жамоасида бошлаган Георгий кейинчалик "Пахтакор", "Бинокор", МҲСК, "Кимёгар", "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Андижон" клублари шарафини ҳимоя қилган. 2000-2002 йиллар оралиғида Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида майдонга тушган. Энг гуллаган даври 1996-2004 йиллар оралиғига тўғри келади. Забиров айнан шу йилларда шонли "Нефтчи" сафида ўйнаган. 2001 йил Ўзбекистон чемпиони бўлган. У "Нефтчи" таркибида 204 учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 171 та гол ўтказиб юборган.

"Нефтчи" сафидаги ишончли ўйинлари сабаб 2000 йилда миллий терма жамоадан чақирув олади ва Осиё Кубоги-2000да майдонга тушади. Лекин худди терма жамоамизда бўлгани каби иштирок омадсиз чиққан. Георгий Забиров 2006 йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаган. У 1996, 1997, 1998, 1999, 2000, 2002, 2003 ва 2004 йилларда Ўзбекистон вице-чемпиони бўлган. 1997, 1998, 2001 ва 2002 йилларда эса Ўзбекистон кубогининг финалида ўйнаган.

Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Георгий Забировни сайтимиз ижодий гуруҳи ҳамда ўқувчилари номидан муборакбод этамиз.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика