UZ

Сўнгги янгиликлар

14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  0 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  1 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  5 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  8 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  5 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5

"Нефтчи" дарвозасини энг кўп қўриқлаган посбон 46 ёшда! Янгиликлар

"Нефтчи" дарвозасини энг кўп қўриқлаган посбон 46 ёшда!

Бугун яқин ўтмишнинг таниқли дарвозабонларидан бири Георгий Забиров ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

У бугун 46 ёшга тўлди. Забиров 1974 йилнинг 1 июнь куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида дунёга келган. Футболчилик фаолиятини "Чирчиқ" жамоасида бошлаган Георгий кейинчалик "Пахтакор", "Бинокор", МҲСК, "Кимёгар", "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Андижон" клублари шарафини ҳимоя қилган. 2000-2002 йиллар оралиғида Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида майдонга тушган. Энг гуллаган даври 1996-2004 йиллар оралиғига тўғри келади. Забиров айнан шу йилларда шонли "Нефтчи" сафида ўйнаган. 2001 йил Ўзбекистон чемпиони бўлган. У "Нефтчи" таркибида 204 учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 171 та гол ўтказиб юборган.

"Нефтчи" сафидаги ишончли ўйинлари сабаб 2000 йилда миллий терма жамоадан чақирув олади ва Осиё Кубоги-2000да майдонга тушади. Лекин худди терма жамоамизда бўлгани каби иштирок омадсиз чиққан. Георгий Забиров 2006 йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаган. У 1996, 1997, 1998, 1999, 2000, 2002, 2003 ва 2004 йилларда Ўзбекистон вице-чемпиони бўлган. 1997, 1998, 2001 ва 2002 йилларда эса Ўзбекистон кубогининг финалида ўйнаган.

Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Георгий Забировни сайтимиз ижодий гуруҳи ҳамда ўқувчилари номидан муборакбод этамиз.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика