UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  8 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  63 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  19 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

“Нефтчи” “Цементчи”ни мағлуб этди Янгиликлар

“Нефтчи” “Цементчи”ни мағлуб этди

Теглар :  НефтчиЦементчи
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 10 июнь куни Қувасойнинг “Цементчи” жамоасига қарши ўртоқлик баҳсида иштирок этди.

 “Динамо” билан ўйинга тайёргарлик босқичига кирувчи мазкур беллашувда Вадим Карленович шогирдлари кичик ҳисобда ғалабага эришишди. Биринчи бўлимда Аббос Махсталиевнинг  жарима тўпидан киритилган голи “Нефтчи”нинг муваффақиятига етарли бўлди.

Учрашувда Вадим Абрамов икки хил таркибни кўздан кечирди. Биринчи бўлимда асосий таркиб футболчилари майдонга тушишган бўлса кейинги бўлимда аралаш таркиб ҳаракатланди. Яъни навбатдаги бўлимда асосан ёшлар жамоаси ўйинчиларига имконият берилди. Ўз вақтида “Нефтчи” жамоасида сафида фаолият олиб борган Отабек Ҳайдаров айни кунларда жамоа кўригида бўлиб турибди. Жамоамиз устози “Цементчи”га қарши беллашувда Ҳайдаровни ҳам майдонга туширди. “Нефтчи” “Цементчи”га билан беллашувда қуйидаги таркибда ўйнади.

Асосий таркиб: Абдумавлон Абдужалилов, Дилёр Ирматов, Муҳсин Убайдуллаев, Бахтиёр Ёқубов, Миржамол Неъматов, Жавоҳир Расулов, Музаффар Музаффаров, Аббос Махсталиев, Никита Павленко, Абдураҳмон Абдулҳақов, Мўйдин Мамазулумов

Заҳирадан майдонга тушганлар: Отабек Исроилов, Умид Қодиров, Фурқат Ҳасанбоев, Саид Абдужабборов, Акрам Баҳриддинов, Ислом Тошпўлатов, Ризо Айвазов, Хуршид Асқаралиев, Шодиёр Хожиматов, Отабек Ҳайдаров

Эслатиб ўтамиз, Олий лиганинг 13-турида “Нефтчи” жамоаси Самарқанднинг “Динамо” жамоасини ўз майдонида қабул қилади. Беллашув 14 июнь куни ўтказилинади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика