"Нефтчи": Бугун ёшларимиз ўйнайди

Aziz Tukhtamuradov
21 сен 2017, 13:24
Бугун Ёшлар лигаси доирасида “Нефтчи” ўринбосарлари ўз майдонларида “Сўғдиёна”ни қабул қилишади.

Беллашувга Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадиони мезбонлик қилади. Баҳс соат 16:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, эртага мазкур жамоаларнинг асосий таркиблари ўртасидаги ўйин “Истиқлол” ўйингоҳида ўтказилади.

Барча футбол мухлисларини стадионга чорлаб қоламиз!


Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz