

“Нефтчи” мазкур танаффусдан унумли фойдаланиш, футболчиларнинг жисмоний ва тактик тайёргарлигини янада ошириш мақсадида Туркиянинг Анталия шаҳрида навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини ташкил этади. Бу ҳақида фарғоналиклар матбуот хизмати маълум қилди.
Бугун кундузги соат 11:45 вақти билан “Нефтчи” футбол клуби делегацияси Тошкент халқаро аэропортидан Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетди. Ўқув-йиғин машғулотларида мураббийлар штаби, футболчилар ҳамда клубнинг турли йўналишдаги персонал ходимлари иштирок этади.
Мураббийлар штаби ва персонал таркиби:
Бош мураббий: Исломбек Исмоилов
Селекционер мураббий: Анвар Бердиев
Матбуот котиби: Саидафзал Абдуллаев
Бош маъмур: Айбек Алиев
Маъмур: Абдували Йўлдашев
Шифокор: Жавоҳир Элмуродов
Уқаловчилар: Улуғбек Ҳамдамов, Санжар Саидов
Оператор: Хушнуд Баҳромов
Таржимон: Нурулло Субҳонов
🔹 Анталия йиғинига йўл олган футболчилар таркиби:
Акбар Тўраев (Дарвозабон)
Абдулмўмин Нурмуҳаммадов (Дарвозабон)
Анваржон Ғофуров (Ҳимоячи)
Муҳсинжон Убайдуллаев (Ҳимоячи)
Иброҳим-Ҳалил Йўлдашев (Ҳимоячи)
Иззатилло Пўлатов (Ҳимоячи)
Икром Алибоев (Ярим ҳимоячи)
Мўминхон Баҳодирхонов (Ярим ҳимоячи)
Аброрбек Исмоилов (Ярим ҳимоячи)
Алишер Одилов (Ярим ҳимоячи)
Хуршид Ғиёсов (Ярим ҳимоячи)
Асилбек Жумаев (Ярим ҳимоячи)
Рустамбек Фомин (Ярим ҳимоячи)
Далер Тухсанов (Ярим ҳимоячи)
Азизбек Эримбетов (Ярим ҳимоячи)
Шунингдек, айни пайтда ўз давлатларида бўлиб турган легионер мураббийлар ҳамда футболчилар ҳам йиғинга кейинги босқичларда қўшилишади. Улар Анталия шаҳрига ўз мамлакатларидан қулай авиарейслар орқали етиб келиши режалаштирилган. Булар:
Мураббийлар:
Антонио Сариоглу — жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий
Фаcундо Стиcк — аналитик мураббий
Виталий Галат — дарвозабонлар мураббийи
Футболчилар:
Боян Cигер
Владимир Йовович
Жован Жокич
Ратиньо
Зоран Марушич
Стипе Периcа
Жамоамнинг Анталиядаги ўқув-йиғин машғулотлари 24-июн кунига қадар давом этади. Йиғин давомида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш, тактик ишланмаларни такомиллаштириш ҳамда мавсумнинг кейинги қисмига пухта тайёргарлик кўриш режалаштирилган.
Бундан ташқари, йиғин доирасида бир қатор назорат учрашувларини ўтказиш ҳам режалаштирилган. Рақиб жамоалар ва учрашув саналари ҳақида клуб матбуот хизмати томонидан қўшимча маълумот берилади.



