UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57Расман: "Каттақўрғон" Грузия чемпиони трансферини эълон қилди  0 12:28Қироллар: "Манчестер Сити" XXI асрда Лига Кубогининг энг совриндор клуби бўлди  0 12:00Жаҳон чемпиони бўлган ва йилига 500 дан ортиқ операция ўтказадиган Ўзбекистоннинг янги тиббиёт мутахассиси билан танишамиз  1 11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  1 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  0 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 08:35А Серия. "Интер" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Рома" эса "Лечче"ни мағлуб этди  2 08:23Арбелоа: "Реал" футболчиларининг менталитети менга жуда ёқди"  4 08:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2  29 07:55Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани яратган"  1 07:27Sofascore. "Арсенал"га қарши учрашувда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  101

"Нефтчи" 22 йиллик тарихий натижасини такрорлади Янгиликлар

"Нефтчи" 22 йиллик тарихий натижасини такрорлади

Теглар :  Нефтчи
Фарғоналиклар биринчи даврани мағлубиятсиз ўтказди.

Виталий Левченко шогирдларини биринчи даврада бирорта клуб бошини хам қила олмади. Водий жамоаси баъзи ўйинларда ирода намойиш этган бўлса, баъзиларида енгларини шимариб, оёқларидан нима келишини кўрсатиб қўя олди. 

"Нефтчи" сўнгги маротаба 2001 йил бутун даврани мағлубиятсиз тарзда ўтказган. 18 та жамоа иштирок этган ўша мавсумнинг биринчи даврасида фарғоналиклар 17 ўйинда 15 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этганди. 

Қайд этиш жоиз, ўша мағлубиятсиз серия иккинчи давранинг биринчи ўйинидаёқ чиппакка чиққан. "Дўстлик" майдонига сафар уюштирган "нефтчилар" 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишган. 

Шунга қарамай, якунда Юрий Саркисян қўл остидаги жамоа чемпионликни тантана қилади. Шу билан бирга, "Нефтчи" ўз майдонидаги барча 17 учрашувда ғалаба қозонган.

Жорий мавсумдаги "Нефтчи"да мағлубият бўлмаса-да, муроса билан якунланган баҳслари кўплиги боис, жамоа 3-ўринда бормоқда. Фарғоналиклар жорий мавсум энг кўп дуранг қайд этган (7 та) жамоа бўлиб турибди. 

Маълумот учун, ўтган йили биринчи даврадан сўнг энг кўп дурангга "Олимпик" сазовор бўлганди, улар 8 та ўйинда муроса кўчасини танлаганди. "Нефтчи" эса мавсум давомида 8 марта таблодаги рақамлар сони бир хил бўлишини таъминлаганди.

"Нефтчи" иккинчи даврани "Металлург"га қарши ўйин билан бошлайди. Биринчи даврада водийликлар рақиб майдонидан 3:0 ҳисобидаги йирик ғалаба билан қайтганди. Шу билан бирга, жамоалар Ўзбекистон кубогида ҳам рўбарў келишди, унда 2:1 ҳисобида бекободликларнинг қўли баланд келди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика