UZ

Сўнгги янгиликлар

08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  4 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  1 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  3 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  77 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8

Назорат учрашуви: “Қизилқум”-“Спартак” (Бухоро) 2:1 Янгиликлар

Назорат учрашуви: “Қизилқум”-“Спартак” (Бухоро) 2:1

Айни пайтда Навоий шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган “Қизилқум” жамоаси 28 июль куни навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Янгиликлар матни Зарафшонликларнинг бу галги рақиби биринчи лига вакили Бухоронинг “Спартак” жамоаси бўлди.
 
Назорат баҳси “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтди. Унда мураббий Юрий Лукин машғулотларда қатнашаётган деярли барча футболчилар хизматидан фойдаланишга ҳаракат қилди. Учрашувнинг биринчи бўлимида 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, танаффусдан сўнг зарафшонликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозондилар — 2:1.
 
Биринчи бўлимда “Қизилқум” жамоаси таркибида қуйидаги ўйинчилар майдонда ҳаракат қилди:
 
Артём Макосин, Акмал Холиқов, Файзулла Қамбаров, Жалил Кимсанов, Шерзод Файзуллаев, Элдор Бойматов, Зафар Тўраев, Азиз Абдуллаев, Руслан Санаев, Хуршид Йўлдошев, Азиз Усмонов.
 
Танаффусдан сўнг, зарафшонликлар шарафини қуйидаги футболчилар ҳимоя қилдилар:
 
Эркин Жабборов, Исроил Эргашев, Темур Турдиев, Даурен Эшбоев, Сарваржон Холматов, Жамшид Шоҳназаров, Фарруҳ Ҳайдаров, Бобур Искандаров, Феруз Бобоқулов, Наврўз Алимов, Алишер Холиқов.
 
Учрашувда “Қизилқум” футболчиларидан голларни Акмал Холиқов ҳамда Даурен Эшбоевлар киритди.
 
Жароҳати туфайли ушбу баҳсда Акмал Рустамов, Ғуломҳайдар Ғуломов  майдонга туша олмадилар.
 
Режага кўра, Юрий Лукин шогирдлари 30 июль куни яна бир ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Рақиб номи эса бугун аниқ бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика