UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  0 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  0 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  7 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  3 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  3 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  10 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  7

Назорат учрашуви. Ўзбекистон - "Бунёдкор" - 3:2 Янгиликлар

Назорат учрашуви. Ўзбекистон - "Бунёдкор" - 3:2

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Бунёдкор" ўртасидаги назорат учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу саҳифада ўйиннинг ҳисобини кузатиб бориш мумкин бўлди.
 
Учрашувнинг 14-дақиқасида Марко Блажичнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Анвар Бердиев дарвозага йўллади - 0:1. Бу вазиятда Азиз Ҳайдаров ва Виталий Денисов бир бирларига ишониб қолишди. Терма жамоа учта ҳимоячи билан ўйнамоқда, ўнг қанотдаги Турсунов ҳам ҳимоячи, ҳам ярим ҳимоячи вазифасида ўйнамоқда.

19-дақиқада Санжар Турсунов чамаси 20 метрлардан кучли зарба билан ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Муроджон Зуҳуров тўпга ташлангани ҳам йўқ.

28-дақиқада бурчак тўпидан сўнг Илҳом Юнусов тўпга эгалик қилиб дарвозага яхши зарба берди, аммо бироз ноаниқ. Худди Сколари даврида бўлгани каби Жасур Ҳасанов кўпроқ майдон марказида ўйнамоқда. Унинг Гейнрих билан бирга қилаётган ҳаракатлари мураббий томонидан берилган кўрсатмами ёки уларнинг ўзларидан чиққан ташаббусми, ҳар ҳолда яхши тандем бўлмоқда.

36-дақиқада Алибобо Раҳматуллаевнинг 25 метрлардан йўллаган кучли зарбаси анча ноаниқ кетди. Кейинги дақиқада терма жамоамиз олдинга чиқиб олди. Александр Гейнрих ўзини кўрсатди - 2:1.

40-дақиқада Миржалол Қосимов стадион ходимларига мурожаат қилиб прожекторларни ёқиб юборишларини сўради.

Гейнрих тўпни Насимовга оширди, Баҳодир эса тўпни орқароқда турган Азиз Ҳайдаровга ташлади. Ярим ҳимоячининг зарбаси кучли ва ноаниқ бўлди. Биринчи бўлим якунланди.

Иккинчи бўлим бошида иккала жамоада бир қатор футболчилар алмаштирилди. 48-дақиқада Сардор Рашидов учинчи бор "Бунёдкор" дарвозасига тўп киритди - 3:1.

Иван Нагаев ўзи учун қулай вазият яратди, аммо рақиб ҳимоячиси унга имкон бермади. 66-дақиқада Игорь Таран ҳисобни қисқартирди - 3:2.

Лутфулла Тўраевнинг жаримадан йўллаган зарбасини Темур Кападзе қайтарди. 70-дақиқада Искандеров чиройли тарзда тўпни Кападзе оширди. Терма жамоамиз тўпни маълум муддат ўзида сақлаб турди ва якунда Искандеров жарима майдони ичига кириб бориб зарба берди, тўпни дарвозабон қайтарди.

72-дақиқада Сардор Рашидовнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Темур Кападзе дарвозага йўллади, Акбар Тўраев тўпни ушлаб олди. 82-дақиқада Игорь Сергеев тўпни Искандеровга оширди, Жамшид ноаниқ зарба берди. 85-дақиқада дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб зарба берди, Акбар Тўраев тўпни қайтарди. Ўйин якунланди.


Ўзбекистон - "Бунёдкор" - 3:2
Голлар:
Анвар Бердиев, 14 - 0:1.Санжар Турсунов, 19 - 1:1.Александр Гейнрих, 37 - 2:1.Сардор Рашидов, 48 - 3:1.Игорь Таран, 66 - 3:2.
Ўзбекистон терма жамоаси: Элдорбек Суюнов, Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Шавкат Муллажонов, Санжар Турсунов, Азиз Ҳайдаров, Илҳом Юнусов, Сервер Жепаров, Жасур Ҳасанов, Баҳодир Насимов, Александр Гейнрих.
Захирадан тушганлар: Александр Лобанов, Ислом Иномов, Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев, Сардор Рашидов, Темур Кападзе, Даврон Ҳошимов, Иван Нагаев, Владимир Козак, Ислом Тўхтахўжаев, Фозил Мусаев.
"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Акмал Шораҳмедов, Саҳоб Жўраев, Дилшод Жўраев, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов, Лутфулла Тўраев, Алибобо Раҳматуллаев, Марко Блажич, Олег Зотеев, Анвар Бердиев.
Захирадан тушганлар: Акбар Тўраев, Игорь Таран, Сардор Собирхўжаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика