Назорат учрашуви. "Олмалиқ" - "Мордовия" 0:2
26 фев 2015 08:43
Янгиликлар
Назорат учрашуви. "Олмалиқ" - "Мордовия" 0:2
"Олмалиқ" Анталияда навбатдаги ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Бу галги рақиб аввал хабар берганимиздек, Россия премьер лигаси вакили Саранскнинг "Мордовия" жамоаси бўлди. Бунгача ўтган 4 учрашувнинг иккитасида ғалаба қозонган ва иккитасида дурангга эришган жамоамиз, Юрий Сёмин бошқарувидаги "Мордовия"га имкониятни бой берди. Ўйиннинг 20-дақиқасида рақиб футболчиси Павел Яковлев ҳисобни очган бўлса, 67-дақиқада Сергей Самодин учрашувда якуний ҳисобни ўрнатувчи голга муаллифлик қилди. 56-дақиқада Арслонмурод Омонов белгиланган пенальтидан унумли фойдалана олмади.
Ушбу баҳсда жамоа таркибида қуйидаги футболчилар тўп суришди.
"Олмалиқ": Умиджон Хонимқулов, Ислом Иномов, Евгений Гоголь, Адриан Кашкавал, Азамат Исроилов, Ғулом Ўрунов (Жаҳонгир Абдумўминов, 46), Зоҳир Пиримов (Никита Павленко, 46), Арслонмурод Омонов, Шавкат Саломов, Камолиддин Мурзоев (Ислом Исоқжонов, 68), Неманья Йованович.
Бироз бетоблиги сабаб Диёр Туропов ва Саламат Қутибоев ўйинда иштирок этмади. Қолган футболчилар эса машғулот ўтказиш билан чекланишди.
Режага кўра жамоа 27 февраль куни Анталия йиғинида сўнгги назорат ўйинини ўтказади. Рақиб ким бўлиши ҳозирча номаълум.

championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар