UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  0 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  6 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Навоийлик мухлислар Бухорога боради Янгиликлар

Навоийлик мухлислар Бухорога боради

Хабарингиз бор, миллий чемпионатимиз олий лигасининг 9-турида Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси "Бухоро" футболчилари меҳмони бўлади.
Мазкур учрашув 16 май куни Бухоро шаҳрида ўтказилади.

Охирги турда ўз майдонида "Қўқон-1912" жамоасидан (3:1) устун келган кончилардан мухлислар навбатдаги ўйинда ҳам ғалаба кутишмоқда. Шу боис, навоийлик мухлислар "Қизилқум" жамоасини Бухородаги учрашувда  ҳам стадионда туриб қўллаб-қувватлашни режалаштиришган. "Қизилқум" ишқибозлар клуби ташаббуси билан  икки юздан зиёд мухлис "Бухоро" спорт мажмуасига сафар қилади.

Навоийлик ишқибозларга қулайликлар яратиш мақсадида  Навоий шаҳридан махсус автобуслар қатнови уюштирилади.  Режага кўра, "Қизилқум"  жамоасини Бухородаги учрашувда қўллаб-қувватлашни хоҳловчи мухлислар Навоийда "Сўғдиёна" стадиони олдида тўпланишади. Автобуслар 16 май куни соат 12.00 да Навоийдан йўлга чиқади. Бу ташаббус "Қизилқум" ПФК томонидан маъқулланди ва автобуслар мухлислар учун текин хизмат қилади.

Мурожаат учун телефон — +998913333773.

Эслатиб ўтамиз, "Бухоро" — "Қизилқум" жамоалари баҳси 16 май куни соат 18.30 да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика