

"Қалдирғочлар" бош директори Улуғбек Мирзаев Championat.asia журналисти Фахриддин Рўзиев билан суҳбатда бу ҳақда маълумот берди. Гап шундаки, 2019 йилда "Навбаҳор"нинг ёшлар жамоаси таркибига "Бунёдкор" футбол клуби тизимидан 3 нафар ўйинчи ижарага олинган. Ижара шартномасига кўра, "лочинлар" пойтахт клуби ҳисоб рақамига умумий 35 млн сўм ўтказиб бериши керак эди (15+10+10). Бироқ, бу тўлов ҳанузгача амалга оширилмаган.
Мирзаевнинг таъкидлаши бўйича, "Навбаҳор" раҳбарияти ушбу қарздорликни ёпиш учун 2021 йилнинг 31 декабрига қадар муҳлат сўраган.

Тўлиқ суҳбатни ўқинг↓↓↓
"Навбаҳор" раҳбарияти жентльменлик қилмади" — Улуғбек Мирзаев



