RU

Последние новости

11:58"Реал" АПЛдан марказий ҳимоячи олмоқчи  0 11:29"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ "Атлетико" собиқ ҳужумчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр  0 10:47Трент Александр-Арнольднинг келажаги маълум  2 10:07«Челси» жорий мавсум АПЛда бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчини 40 миллионга сотмоқчи  2 09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  3 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  8 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  3 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  7 01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0 00:37Суперкомпьютер талқинига кўра қайси жамоа АПЛ ғолиби бўлади?  5 23:56А Серия. "Интер" "Сарденья"да йирик ғалаба қайд этди  1 23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  3 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  3

"Навбаҳор" раҳбарияти жентльменлик қилмади" — Улуғбек Мирзаев Новости

"Навбаҳор" раҳбарияти жентльменлик қилмади" — Улуғбек Мирзаев

Оламда "Бунёдкор"нинг молиявий ҳолати ҳақида турли гап-сўзлар юрибди.

Тошкент клубини бошқараётган Шуҳрат Мақсудов матбуот анжуманларида бир неча бор жамоа қийин кунлардан ўтаётгани ҳақида гапирди. Биз бу миш-мишларга ойдинлик киритиш мақсадида "қалдирғочлар" бош директори Улуғбек ака Мирзаев билан боғланиб, мухлисларимизни қизиқтирадиган маълумотлар олишга эришдик.

— Сўнгги йилларда "Бунёдкор" номининг ёнида барқарор сифатини ишлатолмаяпмиз. Жамоанинг айни пайтдаги молиявий аҳволи қандай?

— Тўғри. Мазкур муаммо фақат бизники эмас, барча ўзбек клубларида молиявий муаммолар бор. Бунинг илдизи жамоаларимизнинг боқиманда кўринишда ҳаёт кўришларига бориб тақалади. Яъни, харажатларнинг ҳаммаси клубга бириктирилган бош ҳомий томонидан қопланади. Пандемия даврида ҳомийлар ўз вақтида маблағ ажратишга қийналяпти. 

Барқарорликка эришиш жуда қийин. Чунки биз бу борада бош ҳомийга тўлиқ қараммиз. Бироқ, хавотир олишга ўрин йўқ. Иқтисодий муаммолар барча даврларда бўлган эса-да, ҳали ҳеч ким харажатлар сметасини ёпмай қўймаган. Узилишлар, кечикишлар бўлса ҳам, футболчи ва ходимларимиз олдидаги қарздорликлар барибир тўланади.

Шу ўринда Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги мураббийлар штаби ва футболчиларга раҳмат айтмоқчиман. Юзага келаётган қийинчиликларга қарамай, ижобий натижалар давом этяпти. Мана, 1 кун олдин "Навбаҳор"ни кубокдан чиқариб юбордик. Бунинг ортида мураббийлар штаби ва ўйинчиларнинг улкан меҳнати ётибди.

— Демак, "Бунёдкор" иқтисодий муаммолардан яқин орада тўлиқ қутулолмайди?

— Биласизми, молиявий беқарорлик айнан боқиманда кўринишда яшаётган клубларга хос хусусият. Чунки бош ҳомийда пайдо бўлган муаммолар автоматик равишда унга бириктирилган клубга ҳам таъсир ўтказади. Биз мустақил равишда маблағ топиш йўлига ўтмас эканмиз, пул узилишлари бўлиб туриши табиий ҳол. Бундан фожиа ясамаймиз. Чунки боқиманда клуб бўлганимиз учун дод-фарёд қилишга ҳаққимиз йўқ.

— Сир бўлмаса, футболчилар қанчадан бери маош олишмаяпти?

— 2 ой (июнь ва июль).

— Пул, маблағ ўз йўлига. Таркибдаги йўқотишларга ҳам кўз юмиб бўлмайди...

— Тўғри айтдингиз, Фахриддин. Жамоамиз етакчиларидан бири Хуршид Ғиёсов бетоблиги туфайли бизга ёрдам беролмаяпти. "Машъал" билан ўйиндаги қизил карточка туфайли Нурилло Тўхтасинов ҳам 2 ўйинни ўтказиб юборди. 

Шунингдек, "Навбаҳор" билан ўйинда чап қанот ҳимоячиси Фарҳод Мираҳматовнинг хизматларидан фойдаланолмадик. Ўйиндан олдин ўзига хос машмаша рўй берди. Наманганликлар Фарҳоднинг баҳсда иштирок этмаслигини талаб қилишди, биз қарши бордик...

— Мираҳматов билан қандай муаммо юз берди?

— Хабарингиз бор, ёзги трансферлар ойнасида "Навбаҳор"дан Фарҳод Мираҳматовни ижарага олган эдик. Шартномани расмийлаштиришнинг дастлабки кунларида унинг Наманган жамоасига қарши ўйинларда майдонга тушмаслиги тўғрисида ҳеч қандай банд йўқ эди. Лекин, трансфер ойнасининг сўнгги кунларида нариги томон битимга шундай банд киритди: Фарҳод "Бунёдкор" либосида "Навбаҳор"га қарши Суперлига ёки мамлакат кубоги доирасида ўйнаса, Тошкент клуби 100 млн сўм тўлаб беради. Бу шартга норози бўлсак-да, трансфер ойнасининг охирги куни бўлгани учун ижара шартномасини имзолашга мажбур бўлдик. 

ЎзПФЛ регламентида эса футболчи ижарага берилган клубида эски жамоасига қарши ўйинлардаги иштирокини тақиқлаш ман қилинган. "Навбаҳор" бу қоидани усталик билан четлаб ўтди. Яъни, ҳеч нарсани тақиқламади, шунчаки тўлов жорий қилди...

Учрашув олдидан комиссар ҳам вазиятга аралашиб, Фарҳоднинг майдонга тушишига рухсат бермоқчи бўлди. Лекин, "Навбаҳор" раҳбарияти ўжарлик билан бунга қарши чиқди. Бу нуқтада бир нечта омиллар бузиляпти. Мураббийлар ўйинга тайёрлаган таркибда ўзгариш юз берди, Мираҳматов эса учрашувда қатнашиб олиши мумкин бўлган мукофот пулидан маҳрум бўлди. Ўша куни Сречко Катанец стадионда эди. Балки, Фарҳод майдонда бўлса, бир мартада унинг назарига тушиши мумкин эди.

Майли, биз уни майдонга туширмасак ҳам, муваффақиятга эришдик. Кубокнинг нимчорак финал босқичидаёқ "Навбаҳор"ни мусобақадан чиқариб юбордик. Юқоридаги воқеалар фонида бу ғалаба 1 ёки 2 эмас, 6-7 ҳисса ёқимлироқ бўлди. Яна шуни айтишим мумкинки, ушбу баҳсда рақиб туфайли қатнашолмаган Фарҳод Мираҳматовга барибир ғалаба учун мукофот пули тўлаб берилади.

— Бабаяннинг "Пахтакор"даги фаолияти даврида ижарага берилган футболчиларнинг клубга қарши ўйнаши тақиқланарди. "Навбаҳор"даги бугунги вазият ҳам айнан Самвел Вячеславовичнинг номи билан боғлиқми?

— Ҳозир кимнингдир номини айтиш шарт эмас. Барча бу кимнинг услуби эканини ва "Навбаҳор"да қай тариқа пайдо бўлганини яхши билади.

— Бошқа маҳаллий клублар билан ҳам шундай низолар учраб турадими?

— Келинг, узоққа бормаймиз. "Навбаҳор"да бошқа жамоаларга нисбатан салбий муносабат шаклланиб қолган. Мисол учун, наманганликлар ёзда Иброҳим Ғанихоновни "Локомотив"дан ижарага олишди. Ва айнан шу футболчи "темирйўлчилар" билан ўйин тақдирини ҳал қилиб кетди.

Билишим бўйича, Тошкент клуби раҳбарияти ҳам Ғанихоновнинг ижара шартномасига агар "Локомотив"га қарши майдонга тушса, 100 млн сўм тўлаб берилиши тўғрисида банд қўшмоқчи бўлган. Аммо, Бабаян бундай шарт қўшмасликни илтимос қилганидан кейин "Локо" раҳбарлари рози бўлишган. Шу ўринда Тўлабек Акромов ва Равшан Муқимовнинг рақибга нисбатан профессионаллиги таҳсинга сазовор. 

Ўтган ёзда Иброҳимҳалил Йўлдошевни "Пахтакор"дан ижарага олганимизда ҳам ҳеч ким, ҳеч қандай тақиқ қўймаганди. Бу ҳам профессионаллик. Лекин, "Навбаҳор" бизга қарши жентльменлик қилмади.

— Сайтимизда "Навбаҳор"нинг Миржаҳон Мираҳмадов ва Нурилло Тўхтасиновга қизиқаётгани тўғрисида хабар чиққанди. Ростан ҳам бу борада таклиф олдингизми?

— Тўғри. Лекин, улар бу ҳолатда ҳам жентльменликка зид ҳаракат қилишди. Яъни бизга тегишли бўлган футболчиларга бизни хабардор қилмасдан, пинҳона таклиф билан чиқишгани маълум бўлди. Бу тоза ўйин эмас. Улар аввало "Бунёдкор"га огоҳлантириш хати юборишлари керак эди. Бундай бўлмагач, бевосита клуб раҳбари билан алоқага чиқдим. Самвел Бабаян билан ҳам кескин тарзда гаплашиб олдик. Уларни иш шу зайлда давом этса, ЎФА президенти Абдусалом Азизовга хат ёзиб воқеадан хабардор қилишимиз тўғрисида огоҳлантирдик. Шундан кейингина расмиятчилик учун хат жўнатиб қўйишди.

— "Бунёдкор" трансфер бўйича аниқ таклиф олмадими?

— Трансфер ойнасининг сўнгги кунларида Миржаҳон Мираҳмадов учун дастлаб 500 млн, кейин 1 млрд сўм маблағ таклиф қилишди. "Навбаҳор" бу маблағни бирданига ҳисоб рақамимизга ўтказиб беришга тайёрлигини маълум қилди. Аммо, биз "Навбаҳор" жамоасининг 1 млрд тўлай олишига ишонмадик. Мана, 2019 йил "Навбаҳор" биздан 3 нафар футболчини 35 млн сўм эвазига ёшлар жамоасига ижарага олган. Лекин, бу маблағ ҳалигача тўлаб берилгани йўқ. Шу туфайли Наманган клуби раҳбариятининг бир неча кун ичида 1 млрд сўм тўлашига ишонмадик ва таклифни рад қилдик.

— Демак, "Навбаҳор"нинг "Бунёдкор"дан қарзи бор?

— Шундай. Биласиз, ПФЛ ёзда бошқа клублар олдидаги қарздорлигини ёпмаган жамоаларга янги футболчилар рўйхатдан ўтказилмаслигини маълум қилди. Шундан кейин "Навбаҳор" биздан 35 млнни тўлаш учун 2021 йилнинг 31 декабрига қадар муддат сўради. Биз уларни тушундик, рози бўлдик ва "Навбаҳор" таркибини янги ўйинчилар билан кучайтириш имконига эга бўлди. Энди тасаввур қилиб кўринг, 35 млн учун 6 ой муҳлат сўраган жамоа 2 кун ичида 1 млрд топа оладими?

— "Бунёдкор" ҳам янги футболчиларни рўйхатдан ўтказди...

— Ҳа, бизнинг олдимизда ҳам катта қарзлар бор эди. Барчасини босқима-босқич бартараф қилиб келяпмиз. Масалан, ЎзПФЛдан бадал пули бўйича 350 млн қарзимиз бор эди. Ёзда бу қарздорликни тўлиқ ёпдик. 

— Ушбу интервьюдан кейин наманганлик футбол мухлислари кўп эҳтимол билан сиз ҳақингизда салбий фикрлар билдиради...

— Рости, мен "Навбаҳор" жамоасини ҳам, Наманганлик ишқибозларни ҳам қаттиқ ҳурмат қиламан. Ҳақиқатан ҳам юртимиздаги энг ашаддий мухлислардан ҳисобланишади. Улар менинг гапларимдан ранжишини истамасдим. Фақатгина "Навбаҳор" раҳбариятининг бошқа жамоаларни ҳурмат қилишини, ўзаро муносабатларда самимийликни сақлашини, мажбуриятларини ўз вақтида бажаришини хоҳлардим. Трансфер учун 1 млрд тўлашга тайёр клубнинг кичик қарзини узишни пайсалга солиши қандайдир мантиқсизлик. Шунинг учун "Навбаҳор" мухлислари мендан хафа бўлишмасин. Бугун ҳақиқатларни айтдим. Бу орқали кимнингдир дилини оғритмоқчи эмасман. Барчаси кубок доирасидаги ўйиндан келиб чиқиб айтилган гаплар. Энг муҳими, ўша учрашувда ғалаба қозонишни уддаладик. Рақиб ғалаба учун майдон ташқарисида ҳам ҳаракат қилгани билан омад бизга кулиб боқди. Биз шундан хурсандмиз. Академиямиздаги ёш тарбияланувчилар асосий таркибга кириб бораётганидан фахрланамиз. Ўйлайманки, бу гапларимни мухлислар тўғри қабул қилишади. 

— Келаси трансфер ойналарида "Бунёдкор" ҳам ижара шартномаларига юқоридагидек банд киритиши мумкинми?

— Йўқ, биз адолатли тарзда ишлашда давом этамиз. "Андижон", "Олимпик", "Турон" жамоаларига футболчиларимизни ижарага бердик. Бирорта шартномага "Бунёдкор"га қарши ўйнамаслиги тўғрисида банд киритмаганмиз, киритмаймиз ҳам. Чунки рақобат доим соғлом бўлиши керак. "Бунёдкор"нинг шиорини биласиз: Соғлом рақобат ва самимият. Биз майдон ташқарисидаги усулларга эътибор қаратмаймиз. Аксинча, улар бизга қарши ўйнашсин, мураббийларимизга нималарга қодирликларини исботлашсин...

СУПЕРЛИГАда қизиқ ўйинлар кўпайдими?

Автор :
Рейтинг: +56   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика