RU

Последние новости

09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  2 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  5 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  4 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  2 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  24 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3

СУПЕРЛИГАда қизиқ ўйинлар кўпайдими? Новости

СУПЕРЛИГАда қизиқ ўйинлар кўпайдими?

Championat.asia'да "PippoGOAL" блоги давом этади.

Ўтган ҳафтанинг охирида АПЛ ва Ла Лиганинг янги мавсумига старт берилди. Яшириб нима қиламан, топ-5'дан бирорта учрашувни тўлиқ томоша қилганим йўқ. Тўғри, "Тоттенхэм" — "Манчестер Сити" баҳсини томоша қилиш имкони бор эди. Лекин, Лондондаги ўйинга параллел равишда Олмалиқда ўтказилган АГМК 1:1 "Насаф" баҳсини кўриш учун 60 км масофага бориб, ярим тунда уйга қайтишни маъқул кўрдим. 

OKMK

Йован Жокич - 28'

Суперлига. Тур 15

15/08/2021, 20:00

1
:
1
Завершен

Насаф

Хусниддин Аликулов - 90'

45'
90'
17'  Сардор Рахманов
28'  Йован Жокич
28'  Элвин Фортес
68'  Миржалол Касимов (Санжар Турсунов)
68'  Элвин Фортес (Муроджон Тошматов)
68'  Шохрух Гадоев (Ҳусниддин Гафуров)
77'  Акром Комилов
79'  Мартин Боаке (Зафар Палванов)
85'  Йован Жокич (Дильшод Джураев)
46'  Джурабек Маннонов (Дилшод Саитов)
46'  Дониер Нарзуллаев (Хусайин Норчаев)
83'  Голиб Гайбуллаев (Алибек Давронов)
83'  Марко Станоевич (Шохмалик Комилов)
83'  Акмал Мозговой (Абубакрризо Турдалиев)
90'  Хусниддин Аликулов
90'  Андрия Калудерович

Ҳозир, негадир шу танлов ҳақида ўйлаб қолдим. АПЛ — энг қизиқарли чемпионат. Бир томонда ёнбошлаб, шу лиганинг марказий баҳсини кузатиш варианти бор эди. Лекин, Суперлигада кумуш медаль учун курашаётган жамоалар ўртасидаги ўйин қизиқроқ туюлди. Эътиборли жиҳати шундаки, Олмалиқдаги учрашув бошқа кунга кўчирилиб, шу куни "Олимпик" "Жар"да "Шўртан"ни қабул қилса ҳам, мен учун Лондондаги ўйин 2-даражада қолаверарди. Чунки ўзбек футболида зерикарли ўйинлар сони кескин камайди.

Сўнгги 2 турда 5 та ўйинни стадионнинг ўзидан кузатдим ва уларнинг барчаси эсда қоларли бўлди.

"Пахтакор" 1:0" Насаф" → "Шерлар"ни дарвоза тўсини голдан қутқариб қолди.

"Локомотив" 1:1 АГМК → Мартин Боаке 89-дақиқада олмалиқликларни мағлубиятдан қутқариб қолди.

"Сўғдиёна" 1:0 "Навбаҳор → Аскер Нажафалиевнинг қўпол хатоси (белгиланмаган пенальти) наманганликларга қимматга тушди.

"Машъал" 0:1 "Пахтакор" → 87-дақиқада Қувватов Ифеани тепган пенальтини бартараф қилиб, шерларни қутқариб қолди.

АГМК 1:1 "Насаф" → Ҳусниддин Алиқулов учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган 2-дақиқада "Насаф"ни мағлубиятдан асраб қолди.

Юқоридаги 5 ўйин 9 кун ичида ўтказилган. Уларда қайд этилган ҳисоблар барчасида сўнгги сонияларгача кураш давом этганини билдиради. Шу туфайли бу 5 ўйиннинг 3тасида 87-дақиқадан кейин голлар урилган.

Факт: Ўзбекистон чемпионатининг жорий мавсумида 105 ўйин ўтказилди. Улардан фақат 26тасида 1 томон 2 ва ундан ортиқ тўп фарқи билан ғалаба қозонишни уддалаган. Бу турнирда иштирок этаётган жамоалар кучининг бир-бирига яқинлигидан далолат.

Тўғри, "Пахтакор"нинг ҳозирги ҳолатида ҳам "шерлар" билан чемпионлик учун талашадиган мард топилмади. Аммо, кескин қарама-қаршиликлар сони ҳар турда 1 қўлнинг бармоқларини тўлдираётганини ҳеч ким инкор қилолмайди. Буни аутсайдерлар ҳудудидаги "Турон"ниниг 2-ўриндаги "Сўғдиёна"ни енгиши, "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз одимлари, "Бунёдкор"нинг беқарорлиги-ю "Пахтакор"нинг қийин ғалабалари тасдиқлаб турибди. 

Келинг, Суперлиганинг келаси (16) турида кутилаётган баҳсларга кўз югуртирамиз.

"Сўғдиёна" — "Қизилқум" → Турнир жадвалида ёнма-ён (3 ва 4) бораётган клублар тўқнашуви. Ўз уйида мағлубият нималигини билмаётган "Сўғдиёна" Жиззахда сафарда енгилмаётган "Қизилқум"ни қабул қилади. Ҳар 2 жамоа охирги турда муваффақиятсизликка учраганини инобатга олсак, майдон "ёниши" аниқ.

"Пахтакор" — АГМК → Мусобақа жадвалида пешқадамлик қилаётган 2 клуб ўртасидаги тўқнашув.

"Металлург" — "Машъал" → Охирги 5 турда "Бунёдкор", "Сурхон", "Қизилқум" ва "Турон"га имкониятни бой берган Бекобод клуби бу гал муборакликларнинг синовидан ўтишига тўғри келади. Эътиборли жиҳати, мазкур жамоаларни турнир жадвалида атиги 3 очко ажратиб турибди.

"Локомотив" — "Турон" → Португалиялик мураббий қўл остида мазмунли ўйин кўрсатаётган "темирйўлчилар" якуний натижа борасида мақтана олишмайди. "Локо" сўнгги 2 турда 1 очко олишни уддалади. Уларнинг келаси турдаги рақиби эса Шквирин бошчилигидаги Турон бўлади. 

Маълумот учун, Яйпан клуби Игор Анатолевич бошқарувига ўтганидан бери умуман ютқазмади ва мана шу муддатда "Пахтакор" ва "Қизилқум"дан кейин Суперлиганинг энг яхши 3-жамоаси бўлиб турибди. "Турон" ўтган турда пешқадамлардан бири ("Сўғдиёна")ни енггани эса "Локо" билан ўйинга қизиқишни янада орттиради.

"Насаф" — "Навбаҳор" → ҳеч қандай таърифга эҳтиёжи бўлмаган баҳс. "Аждарлар"нинг сўнгги 3 турда фақатгина 1 очко ишлагани эса бу ўйинга нисбатан қизиқишни янада орттиради.

Бундан ташқари, "Қўқон-1912" "Сурхон"ни қабул қилса, "Бунёдкор" Андижонда меҳмон бўлади. 16-турга 25 август куни старт берилади. Унга қадар стадионларга мухлисларнинг ташрифи бўйича кутилаётган ижобий қарор қабул қилинса, Суперлиганинг жозибаси янада ортарди...

P.s. Бу материал "Динамо" ва "Олимпик" ўртасидаги супер ўйиндан олдинроқ ёзилган эди.

Элдор эртага "Трабзонспор"га қарши ўйнайди. Турк клуби сафидаги юлдузларни биласизми?

Автор :
Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика